Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЧАҚАЛОҚ САВДОСИ ДАВР МУАММОСИ
2021-07-28 14:19:02 634
Мамлакатимизда бугунги кунда энг ачинарли ҳолатлардан бири чақалоқ савдоси жиноятларида давлат муассасалари ходимлари ўзларининг ғайриқонуний ҳаракатлари билан иштирок этаётганидир. Бунга тиббиёт ходимларининг катта моддий манфаат кўраётгани асосий сабаб бўлмоқда.
Хусусан, чақалоқ савдоси жиноятларининг аксарияти бевосита чақалоқнинг онаси томонидан содир этилгани, жиноятларнинг 12,2 фоизи эса чақалоқнинг туғилишида иштирок этган тиббий ходимлари воситачилигида амалга оширилгани аниқланган.
Амалдаги қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахсларни яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан чақалоқ савдосига оид жиноят содир қилганларга нисбатан, саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Таҳлилларга кўра, 2019-2020 йилларда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланган 49 нафар ота-она жиноий жавобгарликка тортилган бўлсада, уларнинг 19 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 18 нафарига синов муддати берилган. 3 нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган. Ушбу жиноятларда воситачи сифатида иштирок этган 38 нафар шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.
Хулоса қилиб айтиш лозимки, Оилада, одоб-ахлоқ ва таълим-тарбияга эътибор қон-қонимизга сингиб кетган бурчларимиздандир. “Бир болага етти қўшни ота-она” деган ибратли мақол ҳам айнан халқимизга хос. Мана шу мақолнинг ўзи ҳам фарзанд тарбияси, оилапарварлик биз учун нечоғлик муҳим эканини билдиради. Маҳалла аҳли, айниқса кексалар кўчада нобоп иш қилаётган бола олдидан ҳеч қачон бепарво ўтиб кетмаган, шу заҳотиёқ танбеҳ бериб тўғри йўлга чақирган. Зеро, ҳар томонлама чиройли, одобли, гўзал хулқли бўлиш, нафсни поклашга буюрувчи муқаддас динимиз оилага катта аҳамият беради.
Х.Абдуллаев
Жиноят ишлари бўйича
Қува тумани суднинг судья ёрдамчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube