Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ФАЙЗЛИ КЎЧАСИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ.

×

 2021-09-04 20:32:19    664

PDF юклаш
Чоп этиш


Гулобод МФЙ Файзли кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ижтимоий тармоқлар орқали электр таъминотини яхшилаш, ичимлик суви тармоғини тортиш ва суюлтирилган газ билан таъминлаш масаласида қилган мурожаатлари шахсан туман туман ҳокимининг раҳбарлигида тегишли масъулларни жалб этган ҳолда жойига борган ҳолда ҳамда фуқароларнинг иштирокида кўриб чиқилди.

Бугунги кунда ушбу кўчада ҳақиқатда электр таъминоти билан боғлиқ бир қатор муаммолар борлиги ҳамда ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида ҳозирда 0,4-6-10 кВ кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича 2021 йилда туман электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга ошириладиган ишларнинг манзилли дастурига асосан жорий йилда мазкур кўчадаги мавжуд КТП-555 га 10/0,4 кВли ҳаво тармоғи қуриш ва таянч устунлар ўрнатилиши белгиланган бўлиб, бу ишларни амалга ошириш жорий йилнинг сентябр-октябр ойларига режалаштирилган. Ҳозирда туман электр тармоқлари корхонаси томонидан лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ишлар учун бюджет маблағлари ҳисобидан қарийб 145 млн.сўм маблағ сарфланади. Қурилиш ва тармоқ тортиш ишлари жорий йилнинг октябр ойига қадар якунланади.

Шунингдек ушбу кўчада истиқомат қилувчи аҳоли ҳонадонларига жорий йилнинг 25 августига қадар суюлтирилган газ балонлари тўлиқ етказиб берилган бўлиб, масъулларга аҳолининг талаб ва истаклари ҳамда мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб техникаларни ушбу кўчага қадар олиб кириш бўйича топшириқ берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube