Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ БЎЙИЧА МУРОЖААТ ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАРГА ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛДИ
2021-09-23 11:26:27 4184
Маълумки, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”и асосида амалга оширилиб келинмоқда.
Жорий йил январидан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими республикамизнинг бутун ҳудудига жорий этилиб, бугунги кунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига 20 та вазирлик ва идораларнинг электрон ахборот базаларидан олинадиган 40 турдаги ахборот алмашинуви йўлга қўйилди. Шу билан биргаликда, фуқароларнинг болалар нафақаси ва моддий ёрдам масаласида келиб тушаётган мурожаатларини камайтириш, шунингдек фуқароларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун мурожаат қилишда, шунингдек маълумот олишларида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази ДУК томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидан маълумот олиш бўйича махсус телеграм бот—@ср_мф_узбот ишга туширилди.
Ушбу махсус телеграм ботда:
- болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун берилган аризаларнинг ҳолати тўғрисида;
- «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ҳақидаги маълумотлар;
- болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби;
- болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлашда аризанинг рад қилиниш сабаблари;
- болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари;
- қисқа савол жавоблар;
- барча аризаларни кўриш (ариза санаси, ариза ҳолати, суммаси, рад этилиш сабаблари) каби маълумотлар жойлаштирилган.
Шунингдек, махсус телеграм ботга «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича энг кўп келиб тушаётган саволлар жавоблари билан биргаликда, ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилган.
Хизматдан фойдаланиш учун фуқаро ўзининг ЖШШИР (ПИНФЛ)ни ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидаги Аризасида кўрсатиб ўтилган телефон рақамини киритиши лозим бўлади.
М.Юсупов
Бюджетдан ташқари пенсия
жамғармаси Шуъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube