Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЁШЛАРНИ ОТ СПОРТИ ЎЙИНЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЙЎЛИДА 

×

 2021-10-04 14:35:36    578

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни кеча куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Қува туманида уюшмаган ёшлар ўртасида “От устида кураш” ҳамда “Оломон пойга” миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. От жиловини маҳкам тутган ҳолда мувозанатни сақлаб, бор куч ва шижоати билан рақибни отнинг устидан йиқитиш ёки белгиланган ҳудуддан чиқариб ташлаш жуда мураккаб вазифадир. Қизғин кечган беллашувларда ёшларнинг чапдастлиги, маҳорати синовдан ўтказилиб, воҳалик номдор чавандозлар томонидан уларнинг ҳаракатлари баҳоланиб борилди. Тадбирга Миллий гвардия ходимлари уюшмаган ёшлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари жалб қилинди.  

Шунингдек, от пойгаси ҳам янада шиддатли ва завқли бўлди. Мусобақа сўнгида фаол иштирокчилар Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ва туман ҳокимлигининг  диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube