Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНАДА СПОРТНИНГ “КАМОНДАН ОТИШ” ТУРИ БЎЙИЧА ҚЎРИҚЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
2021-10-04 14:45:28 720
Юртимизда аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар ўртасида спортни оммалаштириш мақсадида, мутазам равишда қатор спорт тўгараклари, секциялар ва мусобақалар ташкил этиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммаларштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан камондан отиш спорт турини аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ва уларга ушбу спорт тури билан шуғилланишларига шарт-шароитлар яратилиши бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Эндиликда бу спорт турини янада ривожлантирилишига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси яқиндан кўмаклашади. Фарғона шаҳрида Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси, Вилоят ҳокимлиги ва Фарғона ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда спортнинг “Камондан отиш тури бўйича” ўсмир ёшлар ўртасида ўтказилган Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси бунга яққол мисол бўла олади.
Мусобақа аввалида, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда ҳушовоз хонандаларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга ҳуш кайфият бағишлади.
Мазкур мусобақада 100 га яқин спортчи ёшлар, 50 метр йўналишда, олимпик раунд йўналишда, микс йўналишда ҳамда жамоа биринчилиги йўналишларида ўз имкониятларини синаб кўришди. Мусобақа сўнгида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва фаол жамоалар муносиб рағбатлантирилиб, жаҳон ареналарида фаҳрли ўринларни эгаллашларида улкан зафарлар тиланди. Бу каби спорт тадбирлари миллий қадриятларимизни тикланишига ва ёшлар қалбида ватанпарварлик хиссини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube