Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМИЯТ ВАКИЛИГА ЁКИ ФУҚАРОВИЙ БУРЧИНИ БАЖАРАЁТГАН ШАХСГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТ ВА МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛАИКЛАР УЧУН ЖАЗОЛАР ОҒИРЛАШТИРИЛДИ.
2021-10-19 11:01:21 536
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрь кунги ўрқ-419-сонли қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритилди.
Қонун билан киритилган ўзгартишлар
Ушбу қонун билан Жиноят кодексининг 219-моддаси “Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш” 219-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилди,
биринчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
иккинчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолананиши белгиланди.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
1) “Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик” 194-моддаси:
биринчи қисмининг санкциясидаги «иккидан бир қисмидан икки бараваригача» деган сўзлар «бир бараваридан ўн икки бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди;
2) “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик ” 1941-модда:
биринчи қисмининг санкциясидаги «иккидан бир қисмидан икки бараваригача» деган сўзлар «бир бараваридан ўн икки бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «икки бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди;
3) “Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш” 195-модданинг санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «уч бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди;
4) “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг (ходимларининг) ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш” 1951-модданинг санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «уч бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди;
5) “Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш” 198-модда:
биринчи қисмининг санкциясидаги «иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача» деган сўзлар «бир бараваридан ўн икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди.
Жамиятимизда ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, аҳолини ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга эътибор бериб, бу ишларни малага оширишни самарали йўлга қўйиш давр талаб қилмоқда.
Қ.Абдуллаев
Жиноят ишлари бўйича
Қува туман судининг судьяси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube