Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ҳақида
2021-12-02 16:28:05 584
Ўзбекистон Республикаси Президентининг чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, замонавий ахборот ечимларини жорий этиш, иқтисодиётда хуфёна айланмани қисқартириш, шунингдек, ушбу соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ПҚ-5243-сонли Қарори қабул қилинди.
Қарорининг 1-бандига асосан, 2022 йил 1 январдан бошлаб, чакана савдо ва умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилиши белгиланди.
Бундан, автомобиль сотиб олганлик учун тўлов, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари мустасно. |
Шунингдек, сотиб олувчиларга чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек, идентификация қилиш воситалари билан мажбурий рақамли маркировка қилиш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммаси ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларида назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибининг бузилиши бўйича белгиланган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланиши, бунда, жариманинг қолган ундириладиган қисми белгиланган тартибда тақсимланиши белгиланди.
- Тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн назорат-касса машиналарига мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилади.
Қарорининг 2-бандига асосан, 2022 йил 1 январдан бошлаб, маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган онлайн НКМ ва виртуал касса чекларини тақдим этиш тақиқланади.
Мазкур талаблар бузилган онлайн НКМ ва виртуал кассалар Давлат солиқ қўмитаси томонидан давлат реестридан чиқариб ташланиши белгиланди. |
- 2022 йил 1 январдан бошлаб, банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш, онлайн НКМни жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни солиқ органларига тақдим этиш (виртуал кассалар ва онлайн НКМ сифатида фойдаланилаётган банк карталарини қабул қилувчи терминаллар бундан мустасно), штрих кодлар ва рақамли маркировка кодларини эркин ўқиш ва аниқлаш имкониятига эга бўлмаган онлайн НКМларини давлат реестрига киритиш ҳамда солиқ органларида рўйхатга олиш, 2023 йил 1 январдан бошлаб аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширишда фойдаланиш тақиқланади.
Қарорининг 3-бандига асосан, 2022 йил 1 январдан бошлаб, рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун онлайн НКМ ва виртуал кассага уланган, штрих кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан ( 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) мажбурий фойдаланиш талаби ўрнатилади.
2D-сканер
2023 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига онлайн НКМ ҳамда штрих кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ ҳаражатлар суммасига, лекин битта қурилма учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилади.