Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲАММАСИГА ТЕЛЕФОН АЙБДОР...МИ?

×

 2022-01-13 09:33:32    492

PDF юклаш
Чоп этиш


Замон шиддат билан ривожланиб, алоқа воситалари ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланди. Бугунги кунда деярли ҳар бир фуқарода уяли телефон мавжуд. Телефон ҳозирда нафақат сўзлашув ёки хабар жўнатиш учун, балки дунё янгиликларидан хабардор бўлиш, ўқиш-ўрганиш, фото ёки видеотасвирга олиш, турли ўйинлар ўйнаш ва бошқа кўплаб функцияларга эга бўлгани сабабли, замонавий уяли телефонлар “смартфон” яъни ақлли телефон деб аталади.

Шу билан бирга, бугунги кунда телефон аксарият кўп жиноятларнинг объектига айланганини ҳам таъкидлаш зарур. Юртимизда деярли ҳар куни бирортасининг телефони ўғирлангани ёки алдаб олиб кетилгани ва телефондан фойдаланиб, катта миқдордаги маблағлар талон-торож этилганини оммавий ахборот воситалари ёки бирорта танишдан эшитамиз.

Сўнгги ойларда жиноят ишлари бўйича Қува тумани судида мазмунан кўриб чиқилган ишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, содир этилган аксарият ишларда айнан телефон судланган шахсларнинг “нишонига” айланган. Бунга сабаб ҳозирда телефонни алмаштириш, айирбошлаш, сотиш умуман олганда турли йўл билан ўтказишнинг осонлигидир. 

Судланган Орипов Асадбек (фамилияси ўзгартирилган) ҳам телефонга “ишқибор”лардан чиқиб қолди. Ёш бўлса-да, ҳалол меҳнат қилиб ҳаёт кечириш ўрнига осон пул топиш йўлларини қидирди, ўйлаб-ўйлаб деярли ҳаммада уяли телефон борлиги, эгасини алдаб телефонини эгалласа уни арзонроқ сотиши ва нафсини қондириши мумкинлигини билиб, жиноий ишини режалаштирди. Шундан сўнг, Асадбек тузган режасини амалга оширишга киришди, 2021 йил 11 июль куни И.Шокировнинг “Matiz” автомашинасига йўловчи сифатида чиқди, йўл давомида у билан гаплашиб, ҳайдовчининг нархи 3.600.000 сўмлик “Red Мi 6” русумли уяли телефонини кўриб, уни қўлга киритиш мақсадида  ҳайдовчини Қиргули мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг бирини олдига олиб бориб, йўл ҳақи учун пули йўқлиги, шу уйда яшовчи қариндошидан пул олиб беришини айтиб, И.Шокировдан қариндошига қўнғироқ қилиб олиш учун телефонини сўраб олди ва машинадан тушиб ўзини телефонда гаплашаётгандек кўрсатиб, кўп қаватли уйга кириб, орқа томондаги эшикдан чиқиб қочиб кетди. Ҳайдовчи И.Шокиров анча вақт йўловчини пул олиб тушиб беришига ишониб кутиб зерикди, йўл ҳақидан ҳам унга телефони зарур-да, унда тегишли функцияни ёқиб, йўловчини исталган жойга элтиш мумкин. И.Шокиров йўловчи кириб кетган уйда орқа эшик борлиги ва унинг очиқ турганини кўриб алданганини билди, сўнг бу ҳақда ИИБга хабар берди. А.Орипов эса “Red Мi 6” номли телефонни арзонроқ бўлсада биринчи учраган харидорга сотди, пулини ўзи учун ишлатиб юборди.

Дона халқимиз “гўшт ширинлигини ташласа, ўғри ўғрилигини ташлайди”-деб бекорга айтмаган. Осон топилган пул Асадбекка ширин туюлди ва эртасигаёқ, 2021 йил 12 июль куни жабрланувчи Л.Тўрақуловнинг “Nexia” автомашинасига йўловчи бўлиб чиқиб, уни ҳам Қиргули мавзесидаги “қариндошининг уйига” олиб келди ва нархи 1.200.000 сўмлик “LG J-6” номли телефонини қўнғироқ қилиш учун олиб ҳайдовчини алдаб кетди.

Бундан ташқари, А.Орипов 2021 йил июль-август ойи давомида  жабрланувчилар Ж.Зохидов, Р.Мирзаулуғов ва Ш.Собиржоновнинг машинасига йўловчи бўлиб чиқиб, уларга ҳам юқоридаги “усул” билан фириб бериб, уяли телефонларини олиб кетиб, уларни сотиб пулларни эҳтиёжига сарфлади.

Ҳар бир ишнинг боши бўлганидек унинг якуни ҳам бор. Сўнги вақтда ИИБга жабрланувчиларни алдаб уларнинг телефонини олиб кетаётган шахснинг Қиргули мавзесида “фаолият кўрсатаётгани” ҳақида тушган хабарлар тезкор ходимларни ҳушёрликка чорлади. Навбатдаги соддароқ ҳайдовчини ёлғонига ишонтириб, унинг телефонини олиб орқа эшикдан “қуён бўлмоқчи” бўлган А.Орипов ИИБ ходимлари тузоғига тушди. Терговда ҳамма жабрланган ҳайдовчилар уни таниб олишди, кўплаб далиллар олдида ожиз қолган А.Орипов қилмишига иқрор бўлди, суд жараёнида жабрланувчиларга етказилган зарарларни бартараф этди ва унинг қилмишларига телефон сабабчи экани, унга қизиқиб эгаларидан олиб, сўнг бироз ишлатиб сотиб юборгани, келгусида бировнинг телефонини сўрамаслигини айтди.

Ҳуқуқшунослар тадбири билан айтганда, ҳар бир жиноятнинг мотиви бор, Асадбекнинг айтгани бўйича барчасига телефон айбдор.

Ҳа, судда шахс ўз фикрини эркин баён этади, Асадбек ҳам кўнглидаги сўзни айтгандир, асосийси юқоридагилардан ўзига тўғри хулоса чиқаргани ва ҳақ йўлга тушгани муҳим.

Зафаржон Омонов. 

Жиноят ишлари бўйича

Қува тумани судининг раиси,