Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Кўп қаватли уй-жойларининг қурилишини депутатлар ўрганди.

×

 2022-03-04 23:27:06    437

PDF юклаш
Чоп этиш


Барча шароит ва қулайликларга эга бўлган хонадонларда яшаш ҳамманинг орзусдир. Шундан келиб чиқиб мамлакатимизда аҳолини замонавий уй-жойлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 март кунги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида тадибиркор томонидан туманнинг Мингчинор массиви ҳамда Қақир маҳалла фуқаролар йиғинининг Бегат қишлоғида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиши жараёнини ўргандилар.

 

Депутатлар томонидан асосий эътибор уй-жойларнинг сифатига, хонадонларда яратилган шароитларга қаратилди. “Муслимбек Машарипов” МЧЖ, “Қува Импекс” ХК, “Ал-Аввал Ал Охир” МЧЖ, “Иқтисод”ХИЧФ, “Гарант аик сервис” МЧЖ қурилиш ташкилотлари томонидан қуриб битказилган уйлар аҳолига фойдаланиш учун тайёр ҳолатга келтирилганлиги,  ҳозирда уйларнинг кириш қисмларида охирги пардозлаш ҳамда болалар майдончасини барпо этиш ишлари олиб борилаётганлиги аниқланди.

 

Депутатлар юқорида қайд этилган ҳудудларда ичимлик суви, газ ва электр таъминоти масалаларини тезкор ҳал этиш бўйича масъулларга ўз тавсияларини бердилар.

 

Шунингдек, депутатлар қурувчилар билан ҳам суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитлар билан танишдилар.