Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АВТОМАШИНАЛАР ҚАРЗДОРЛИК ҲИСОБИГА ХАТЛАНМОҚДА
2022-03-14 11:19:01 395
Бюро томонидан 10.03.2022 йил куни Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 07.03.2022 йилдаги даъвогар “Микрофин” МЧЖ фойдасига давони таъминлаш ҳақидаги қарорига кўра фуқаро У.Омоновга тегишли “Nexia Donc” русумли 40Х604VA давлат белгили автомашинаси ҳамда фуқаро Т.Қаюмовга тегишли “Nexia Donc” русумли 40Z750DA давлат белгили автомашинаси хатланди ва ушбу хатланган автомашиналар жарима майдончасига олиб кирилди Бундан ташқари, ФИБ Фарғона туманлараро судининг 06.10.2021 йилдаги қарздор “Зиёкор насилли қўйлари” деҳқон хўжалигидан “Ҳамкорбанк” фойдасига 52.969.742 сум кредит карзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича гаров мулки бўлган 40K428TA давлат рақамли “Labo” русумли автотранспорт воситаси хатланди ва жарима майдончасига олиб кирилди Ҳозирда ушбу хатланган автомашинани баҳолаш ва савдога қўйиш чоралари кўрилмоқда