Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


×

 2022-03-17 19:50:31    411

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқлар орқали “Фарғонани Қувасида одамлар норози” сарлавҳаси остида тарқалган видеомурожаатда акс этган низоли вазият тегишли масъуллар томонидан жойига борган ҳолда ўрганилди.

 

Ўрганиш давомида мазкур видеотасвирлар аслида 5 кун олдин яъни 12 март куни тасвирга олинганлиги маълум бўлди. Мазкур низоли вазият келиб чиққан куни туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ва масъуллар томонидан чоралар кўрилган.

 

Туркиялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган мазкур “Dogonay textile Ibroli” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонада бугунги кунда 75 нафар ишчи ҳодимлар фаолият олиб борган. Корхона томонидан январ-март ойларида буюртмачига ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги сабабли ушбу ойлар учун ҳодимлар иш ҳақидан қарздолик юзага келган.

 

Ишчи ҳодимлар томонидан қилинган мурожаат юзасидан кўрилган чоралар натижасида ишчи ҳодимларнинг 150,0 млн.сўм иш ҳақлари тарқатиб берилган.