Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
2022-03-30 23:13:01 377
Бугун Қува туман ҳокимлигида халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессия ишида туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш, 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харита”ни бажарилишини бориши, Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси, шунингдек, ташқи қарз ҳисобидан ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши, кичик саноат зоналар фаолияти, ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, экспорт салохиятини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан тегишли раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.
Кун тартибидаги масала депутатлар томонидан кенг муҳокама қилинди, таклифлар киритилди. Сессияда кўриб чиқилган масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.