Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Маъмурий-ҳудудий тузилма
2022-04-11 13:58:14 1505
Қува тумани — Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилоятидаги туман. 1926-йил 29-сентябрьда ташкил этилган. Жанубий-ғарбдан Фарғона, шимолий-ғарб ва ғарбдан Тошлоқ туманлари, шимол ва шарқдан Андижон вилоятининг Бўз, Шаҳрихон, Асака, Марҳамат туманлари, жанубий-шарқ ва жанубдан Қирғизистоннинг Ўш вилояти билан чегарадош. Майдони 440 км². Аҳолиси: 261,000 киши (2021). Туманда 65 та маҳалла фуқаролари йиғини бор. Маркази – Қува шаҳри.
Аҳолиси асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, қирғиз, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 543 киши. Қува туманида Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Иброҳим Раҳим, Ўзбекистон ҳалқ артистлари Таваккал Қодиров, Абдулҳошим Исмоилов ва жуда кўплаб машхур шаҳслар таваллуд топишган.
Иқтисодиёти Асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. 2500 дан ортиқ кичик корхона, микрофирма ва бошқа корхоналар мавжуд. Саноат корхоналаридан пахта тозалаш заводи, дон маҳсулотлари комбинати, автокорхона, „Иссиқнон“ корхонаси, мебел комбинати, мевани қайта ишлаш корхонаси, қандолатчилик фабрикаси, тўқимачилик корхоналари ишлаб турибди. Савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари аҳолига хизмат кўрсатади. 3 қўшма корхона бор.
Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи – пахтачилик, ғаллачилик. Ширкат, фермер хўжаликлари бор. Туман хўжаликлари Охунбобоев номидаги канал, Жанубий Фарғона канали тармоқларидан ва Каркидон сув омбори, шунингдек, шимолий қисми У.Юсупов номидаги Катта Фарғона каналида 29,7 минг қорамол, 34,8 мингдан зиёд қўй ва эчки, 48,2 мингдан ортиқ парранда, 417 йилқи боқилади. Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади.