Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

×

 2022-04-15 21:39:18    438

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Ўтказилган сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Сессия йиғилишида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат Дастури асосида 2022-йилнинг биринчи чорагида туманда олиб борилган ишлар тахлили ва келгусидаги вазифалар, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларини амалга оширилиши, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари барпо етиш бўйича олиб борилаётган ишлар, Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатининг 2022 йилнинг биринчи чорагидаги аҳволи, профилактика чораларини кучайтириш бўйича келгусидаги вазифалар ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар юзасидан тегишли масъулларнинг ахборотлари тингланди.

 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан берилган ахборотлар бўйича туман Кенгаши депутатлари томонидан берилган саволларга тегишли масъуллар томонидан жавоб берилди.

 

Билдирилган ахборотлар депутатлар томонидан кўриб чиқилиб тегишли қарор лойиҳалари тайёрланди.