Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Қува туманида аҳоли ҳонадонларига парранда тарқатилмоқда.

×

 2022-04-17 13:28:34    418

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда аҳолини айниқса хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларидаги фаоллигини ошириш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Фармони бу борада дастуриламал вазифасини баджармоқда.

 

Қува туманида ҳам ҳоким ёрдамчилари томонидан бу борада қатор ишлар амалга оширилиб, хонадонлар хатловдан ўтказилиб, хонадонларнинг иқтисодий ахволига кўра 4 та тоифага ажратиб олинди. Ўтказилган ҳатловлар натижасида аниқланган уйда ўтирган, ишсиз фуқаролар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг оилавий даромадларини ошириш ҳамда уларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун шароит яратиш мақсадида тумандаги сектор раҳбарлари томонидан тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари, субсидия маблағлари ҳамда кооперация усулида 35 та ҳонадонга 100 бошдан паррандалар тарқатилди. Айни пайтда бу хайрли иш давом этмоқда.