Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ТЎҒРИСИДА ҚОНУНИ
2022-04-18 11:36:46 2422
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ТЎҒРИСИДА
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидир.
(1-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-439-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 914-модда)
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг олий мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Вилоят ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордирлар. Туман, шаҳар ҳокими юқори турувчи ҳоким ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким вилоят, туман ва шаҳар учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифалари амалга оширилишини, жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, юқори турувчи халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимлар қарорларининг ижросини, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.
(1-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ва ҳокимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўладилар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари]
2-модда. Маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти бошлиғини лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзоди тасдиқланган ҳисобланади.
Агар овоз бериш вақтида вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур лавозимларга номзодларни партия гуруҳлари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг бир ой ичида яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Тегишли халқ депутатлари Кенгаши тақдим этилган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодларини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчини тайинлаш, тегишли халқ депутатлари Кенгашини тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Бунда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига мувофиқ ҳоким номзоди бўйича фармон қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман, шаҳар ҳокимлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
(2-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-439-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 914-модда)
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари орасидан тайинланади ва тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.
(2-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-439-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 914-модда)
Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда шаҳар ҳокимини туман (шаҳар таркибига кирувчи туманлар бундан мустасно) ҳокимига бўйсундириш ва ягона бошқарув органларини тузиш ваколатига эга бўлиб, бу хусусдаги қарор кейинчалик халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимларнинг ваколат муддати — беш йил.
(2-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-90-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 15-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонунчилиги
(3-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикасида халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари ва тегишли ҳокимларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан тартибга солинади.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-модда. Ҳокимият вакиллик органлари ва ҳокимларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими тегишли ҳудудда ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришга кўмаклашадилар, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб турадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими зарур бўлган ҳолларда ўз фаолияти тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳисобот тақдим этади.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
5-модда. Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг Ўзбекистон Республикаси бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатлари
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими берилган ваколатлари доирасида умум манфаатни ифодаловчи тадбирлар ўтказиш, қўшимча корхоналар, хўжалик ташкилотлари тузиш учун, турли тармоқлар ва бошқарув соҳаларида фаолиятларни уйғунлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг, Ўзбекистон Республикаси бошқа вилоятлари, шаҳарлари ва туманларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан шартномалар асосида ўзаро муносабатлар ўрнатишга ҳақлидирлар.
6-модда. Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши қарорлар қабул қилади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими қарорлар қабул қилади ва фармойишлар чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ҳамда чиқарган ҳужжатлар имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради, башарти ана шу ҳужжатларда ўзга тартиб белгиланмаган бўлса. Халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 20-сон, 222-модда)
Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ҳужжатлар вилоят, туман, шаҳар ҳудудида жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси.
II БОБ. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСИ
7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг иқтисодий асосини ташкил этувчи мулк шакллари
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими фаолиятининг иқтисодий асосини маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг давлат мулки (коммунал мулк) ҳамда вилоят, туман ва шаҳарда мавжуд бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга хизмат қилувчи бошқа мулк ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими мутлоқ Ўзбекистон Республикаси мулкида бўлган давлат мулки объектларига нисбатан ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларни самарали жойлаштириш, табиий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида назоратни амалга оширадилар. Бунда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг хулосасига кўра яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоят, туман, шаҳар мулкини, шунингдек вилоят, туман ва шаҳарга хўжалик юритиш учун берилган давлат мулки объектларини бошқариш тартиби ушбу Қонун, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан йўлга солинади.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши, вилоят, туман, шаҳар ҳокими ўзлари идора қилаётган ҳудуддаги мулкчиликнинг турли шаклига асосланган корхоналар учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилмаган, тадбиркорлик ва хўжалик фаолиятини эркин юритишга тўсқинлик қиладиган чекловларни жорий этишга ҳақли эмаслар.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.03 Муниципал мулк]
8-модда. Вилоят, туман, шаҳар мулки
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши давлат мулкини чегаралаш натижасида ўзига берилган ёки қонунчиликка мувофиқ ўзи сотиб олган объектларга нисбатан мулкдор ваколатларини тўлиқ амалга оширади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг мол-мулки, маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари вилоят, туман, шаҳар мулкидир. Вилоят, туман, шаҳар аҳамиятига эга бўлган муҳандислик инфраструктураси объектлари ва бошқа объектлар, корхоналар ва бирлашмалар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, фан ва маданият муассасалари, вилоят, туман, шаҳар маблағи ҳисобидан ташкил этилган ёки сотиб олинган, шунингдек улушбай асосларда ташкил этилган ёки сотиб олинган ёхуд халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига бошқа манбалардан бепул берилган қимматли қоғозлар ва молия активлари вилоят, туман, шаҳар мулки бўлиши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
81-модда. Маҳаллий ҳокимият органларининг вилоят, туман, шаҳар бюджетдан ташқари жамғармалари
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этиши мумкин, уларга қуйидагилар киритилади:
фуқаролар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, бундан бюджет ташкилотлари мустасно, ихтиёрий бадаллари ва хайриялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа бюджетдан ташқари маблағлар.
(81-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Маҳаллий ҳокимият органлари вилоят, туман, шаҳар бюджетдан ташқари жамғармаларининг маблағлари шахсий ғазна ҳисобварақларида туради, олиб қўйилмайди ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорига кўра сарфланади.
(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.03 Муниципал мулк]
9-модда. Вилоят, туман, шаҳар мулки объектларини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари Кенгаши, ҳоким вилоят, туман, шаҳар мулки объектларини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган доирада бошқаради.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими тегишли вилоят, туман, шаҳар мулкида бўлган объектларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва доирада вақтинча ёки доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш учун беришга ҳақлидир.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими қонунда назарда тутилган ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, ушбу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини бекор қилишга ҳақли.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 декабрдаги ЎРҚ-656-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 03/20/656/1661-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари Кенгаши, ҳоким Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ер муносабатларига доир бошқа масалаларни ҳал қиладилар.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 5 — 7-моддаларига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III боб Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
IV БОБ. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВАКИЛЛИК ОРГАНЛАРИНИНГ СТРУКТУРАСИ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Сайловлар. Сайлов тизими;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]
16-модда. Халқ депутатлари Кенгашини сайлаш
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ вилоят, туман, шаҳар аҳолиси томонидан сайланадиган халқ депутатларидан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг айрим жойида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун даври мобайнида ушбу жойда жойлашган халқ депутатлари Кенгашларига сайлов ўтказилмайди.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 мартдаги ЎРҚ-756-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2022 й., 03/22/756/0180-сон)
17-модда. Халқ депутатлари Кенгашининг сессиялари
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг сессиялари тегишли ҳоким, ҳоким йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб бироқ, йилига камида икки марта чақирилади. Сессия, шунингдек халқ депутатлари тегишли Кенгаши депутатлари камида учдан икки қисмининг ташаббусига биноан ҳам чақирилиши мумкин. Кенгаш сессиясини чақириш тўғрисидаги қарордан депутатлар сессия очилишидан камида етти кун олдин хабардор қилинади.
Янги сайланган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси ҳоким томонидан сайловдан кейин кечи билан уч ҳафталик муддат ичида чақирилади ва у кекса депутатлардан бири томонидан очилади. Халқ депутатлари Кенгаши сессияларида ҳоким, у йўқлигида эса Кенгашнинг қарорига ёки ҳокимнинг топшириғига биноан мазкур Кенгашнинг депутатларидан бири раислик қилади.
Халқ депутатлари Кенгашининг ҳар бир сессиясини ўтказиш даврида депутатлар орасидан сессия котиби ёки котибияти сайланади.
Халқ депутатлари Кенгашининг сессияси, башарти унда жами депутатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиясида муҳокама қилинаётган масалалар бўйича очиқ ёки яширин овоз бериш орқали, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.
18-модда. Халқ депутатлари Кенгашининг Иш тартиби
Халқ депутатлари Кенгаши сессияларини чақириш ва ўтказиш, сессия муҳокамасига масалалар киритиш ва уларни қараб чиқиш, халқ депутатлари Кенгаши органларини ташкил этиш ва сайлаш, уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларни тинглаш, депутатлар сўровларини, қарор лойиҳаларини қараб чиқиш, овоз бериш, қарорларни эълон қилиш, сессияга таклиф этиладиган шахслар сонини аниқлаш тартиби, шунингдек депутатларнинг масъулияти ва сессия ишини ташкил этишга доир бошқа масалалар халқ депутатлари Кенгашининг Иш тартибига мувофиқ белгиланади.
19-модда. Халқ депутатлари Кенгашининг доимий комиссиялари
Сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш, халқ депутатлари Кенгаши қарорларини ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини рўёбга чиқариш учун кўмаклашиш, ваколатлари доирасида назорат ўрнатиш мақсадида халқ депутатлари Кенгаши ўз ваколати муддатига доимий ва муваққат комиссиялар тузади. Комиссиялар тўғрисидаги Низом тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти томонидан таъминланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти юридик шахс бўлиб, унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятининг тузилмаси, низоми, штатлари, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари муддатига боғлиқ бўлмайди, котибият мудири бундан мустасно.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятининг мудири тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари орасидан унинг ваколати муддатига тайинланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва ўз номи туширилган муҳрига ҳамда бланкаларига эга бўлади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятининг намунавий тузилмаси ва намунавий низоми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан тасдиқланади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-636-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2020 й., 03/20/636/1276-сон)
V БОБ. МАҲАЛЛИЙ ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ
21-модда. Маҳаллий ижроия ҳокимиятнинг раҳбарияти
Вилоят, туман, шаҳар ижроия ҳокимиятига ҳоким бошчилик қилади. Ҳоким Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорда биринчи ўринбосар ва ўринбосарларга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сонли Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда ўринбосарлари ҳоким томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, бу хусусда қабул қилинган қарор тегишли халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига киритилади.
Туман, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари тегишли ҳоким томонидан юқори турувчи ҳоким билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, бу хусусда қабул қилинган қарор туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари тегишли ҳоким томонидан юқори турувчи ҳоким билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(21-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил29 августдаги ЎРҚ-439-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 914-модда)
Ҳокимнинг ўринбосарлари ҳоким томонидан белгиланган вазифалар тақсимотига мувофиқ иш бажарадилар. Ҳоким йўқлигида ёки у зиммасидаги вазифаларни бажариш имкониятига эга бўлмаган тақдирда унинг ваколатларини биринчи ўринбосар ёки ҳокимнинг топшириғига биноан унинг ўринбосарларидан бири бажаради.
Ҳоким, унинг ўринбосарлари, ҳокимликнинг бошқа ходимлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.
22-модда. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг структура ва штатлари
Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари (ҳокимликлар) бошқармалар, бўлимлар ва бошқа бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг структураси, уларни ташкил этиш тартиби ва фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган тегишли низомлар билан белгиланади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти органларининг структураси ва штатлари ҳоким томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тегишли халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгиланади ва ўзгартирилади.
Туман, шаҳар ижроия ҳокимияти органларининг структураси ва штатлари ҳоким томонидан юқори турувчи ҳоким билан келишилган ҳолда тегишли халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгиланади ва ўзгартирилади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари аппаратининг структураси ва штатлари вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгиланади ва ўзгартирилади.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги аппаратининг намунавий структураси ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, туман ва шаҳар ҳокимлиги аппаратининг намунавий структураси ва штатлари эса юқори турувчи ҳоким томонидан белгилаб қўйилади. Қорақалпоғистон Республикасида туман ва шаҳар ҳокимлиги аппаратининг намунавий структураси ва штатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгилаб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 149-сон «Ҳудудий давлат ҳокимияти органлари бошқарув тизимини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сонли «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори
23-модда. Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари структура бўлинмаларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти, қонунчиликда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишнинг ўзга тартиби белгиланмаган бўлса, ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарлари давлат бошқарувининг юқори органлари билан келишилган ҳолда тегишли ҳокимнинг тақдимига биноан — халқ депутатлари Кенгаши томонидан сессиялар оралиғидаги даврда эса — ҳоким томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар, бу хусусда қабул қилинган қарор халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига киритилади.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти, қонунчиликда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишнинг ўзга тартиби белгиланмаган бўлса, туманга бўйсунадиган шаҳар ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарлари давлат бошқарувининг юқори органлари билан келишилган ҳолда тегишли ҳоким томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
VI БОБ. ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЕНГАШЛАРИ ВА ҲОКИМЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]
24-модда. Халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий ваколатларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳокимнинг тақдимига биноан, ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини тасдиқлаш;
(24-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларини, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларини тегишинча вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш;
(24-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадларининг прогнозларини маълумот учун қабул қилиш;
вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорларни тасдиқлаш;
тегишли бюджетлардан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тегишинча вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш;
(24-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш, ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимдан озод этиш, уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларини, шунингдек ҳокимларнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларини тинглаш;
(24-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда)
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳоким қарорларини тасдиқлаш;
халқ депутатлари Кенгашининг Иш тартибини, халқ депутатлари Кенгаши доимий ва бошқа комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
халқ депутатлари Кенгашининг доимий ва муваққат комиссияларини, бошқа органларини тузиш, сайлаш ва тугатиш, уларнинг таркибини ўзгартириш, улар ишига доир ҳисоботларни тинглаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда халқ депутатларининг ваколатларини эътироф этиш ва муддатидан олдин тўхтатиш, уларни жавобгарликка тортиш учун розилик бериш;
(24-модда биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижроия ҳокимияти бўлимлари, бошқармалари, бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини, шу жумладан қонунларга риоя этилиши, тегишли халқ депутатлари Кенгашлари қарорларининг ва доимий комиссиялар тавсияларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботларини эшитади;
(24-модданинг биринчи қисми ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли прокурорларнинг ҳисоботларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
тегишинча соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишинча ҳудудий адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошлиқларининг ахборотини эшитиш;
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонунига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
халқ депутатларининг сўровларини қараб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳокимнинг ва қуйи Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш;
(24-модда биринчи қисмининг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ҳокимнинг тақдимига биноан ҳокимлик структурасини, унинг ходимлари штатлари ва иш ҳақи фондини тасдиқлаш киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тегишли вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ҳамда Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларини кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари бир йилда камида бир марта ўз мажлисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг тегишли суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитади. Халқ депутатлари Кенгашининг мазкур масала юзасидан қарори Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига юборилади.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир ўз ваколатларига берилган масалаларни, ташкилий масалалар ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ назорат этишга доир бошқа масалаларни ҳал этади.
(24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари]
25-модда. Ҳокимнинг ваколатлари
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади;
(25-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
жамоат тартибига риоя этилиши ва жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, туманлар ҳамда шаҳарлар бюджетларидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджет сўровини тузиш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вилоят, туман, шаҳарни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, вилоят ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг, туман ва шаҳар бюджетининг тегишли лойиҳасини, шунингдек унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни халқ депутатлари Кенгашига тақдим этади;
(25-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади;
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-367-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 177-модда)
ўз ўринбосарлари ва ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарорларни халқ депутатлари Кенгаши тасдиғига тақдим этади;
ҳокимлик девони бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларига, шунингдек юқори турувчи халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади ва халқ депутатлари Кенгашига қуйи турувчи халқ депутатлари Кенгашларининг ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритади;
(25-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
раҳбарлари тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижроия ҳокимияти структура бўлинмаларининг ишини назорат қилади;
халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатларни бажармаганликлари учун мансабдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган тартибда тақдимнома киритади;
давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир илтимосномаларни қараб чиқади ва таклифлар киритади;
республика ва хорижда вилоят, туман ҳамда шаҳарнинг расмий вакили сифатида иш кўради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш;
(25-модда биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
аҳолини қабул қилишни ташкил этади, фуқароларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини қараб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига:
навбатдаги йил учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда тегишли хулоса тақдим этиш учун;
ўтган молия йили учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш ҳамда баҳолаш учун юборади.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уй-жой мулкдорлари ва уй-жойдан фойдаланувчилар коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлашга доир талабларни қўпол равишда бузган ҳолларда туманларнинг, шаҳарларнинг (шаҳарлар таркибига кирувчи туманларнинг) ҳокимлари коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тақдимномасига мувофиқ даъволар билан судга мурожаат қилади.
(25-моддасининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳоким режалаштириш, бюджет, молия, ҳисоб-китоб, вилоят, туман, шаҳар мулкини бошқариш, мулкчиликнинг турли шаклига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамжиҳатлик қилиш, қишлоқ хўжалиги, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш, транспорт, йўл хўжалиги ва алоқа, аҳолига коммунал, савдо ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликда ўз ваколатига берилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этади.
(25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
251-модда. Ҳокимнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими ҳар йили тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисобот тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботи тегишли халқ депутатлари Кенгашининг вилоят, туман, шаҳарнинг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида эшитилади. Мазкур мажлис вилоятларда ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлиси ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай, туманлар ва шаҳарларда эса вилоятларда ва Тошкент шаҳрида тегишли мажлислар ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай ўтказилади.
(251-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-439-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 914-модда)
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, вилоят ва Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли сайлов округларидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, давлат бошқаруви органларининг вакиллари, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими ёки унинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади.
(251-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-439-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 914-модда)
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли ҳудудда жойлашган бошқа давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
(251-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-439-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 914-модда)
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилиниб, унда тегишли ҳоким ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишининг самарадорлигига комплекс баҳо берилади, уларнинг ишини такомиллаштиришга доир тавсиялар ва таклифлар, шунингдек қарор амалга оширилишининг бориши устидан назоратни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади. Мазкур қарор ва ҳокимнинг ҳисоботи расмий нашрларда ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг веб-сайтларида эълон қилиниши шарт.
(251-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 301-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
252-модда. Халқ депутатлари Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳар чоракда тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари ҳар чоракда ва уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари — ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишга тегишли ҳудудда жойлашган бошқа давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.
Юклатилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва ишларнинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш чоғида танқидий жиҳатдан муҳокама қилинади, уларнинг фаолияти самарадорлигига шахсан баҳо берилади, шунингдек эгаллаб турган лавозимига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида тавсиялар қабул қилинади.
(252-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
253-модда. Халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишинча ҳудудий адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошлиқларининг ахборотини эшитиш
Ҳудудий адлия бошқармаларининг бошлиқлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига жойлардаги норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.
Ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилиниб, қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг бошлиқлари ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.
Туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарори қабул қилиниб, қарор ҳудудий адлия бошқармасига юборилади.
(253-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
254-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини чеклаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фавқулодда ҳолатни жорий этиш тўғрисидаги фармонида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш назарда тутилиши мумкин.
(254-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 мартдаги ЎРҚ-756-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2022 й., 03/22/756/0180-сон)
VII БОБ. ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЕНГАШИ ВА ҲОКИМНИНГ ФАОЛИЯТИДА ҚОНУНИЙЛИКНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
26-модда. Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким фаолиятининг қонунийлигини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан бекор қилинади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан бекор қилинган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг қарорлари ўзининг амал қилишини тугатади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
Ҳокимларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ҳукумат ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларига зид келадиган ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўхтатилади ва бекор қилинади.
27-модда. Юқори турувчи ҳокимият органлари қарорларининг қуйи органлар учун мажбурийлиги
Юқори турувчи давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар қуйи органларнинг ижроси учун мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28-модда. Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким қабул қилган ҳамда чиқарган ҳужжатлар устидан судга шикоят қилиш ва протест келтириш
Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинган ҳамда чиқарилган ҳужжатлар устидан фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан суд тартибида шикоят қилиниши, шунингдек прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
29-модда. Ҳокимнинг прокурор протест билдирган қарорлари қайта кўриб чиқилиши мажбурийлиги
Ҳокимнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига зид, прокурор протест билдирган қарорлари шу ҳокимнинг ўзи томонидан ёки юқори турувчи ҳоким ёинки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, заруратига қараб эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайта кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 2 сентябрь,
913-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2007 й., 15-сон, 153-модда; 39-сон, 399-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2013 й., 52-сон, 686-модда; 2014 й., 16-сон, 177-модда, 20-сон, 222-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда, 35-сон, 914-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 15.09.2020 й., 03/20/636/1276-сон, 24.12.2020 й., 03/20/656/1661-сон, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон; 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон; 03.03.2022 й., 03/22/756/0180-сон)