Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Сектор раҳбари ташаббуси билан янги спорт комплекси ташкил этилди.
2022-04-18 22:57:31 351
Қува тумани прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудидаги Тожикқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган бўш ер майдони узоқ йиллардан буён фойдаланилмай бўш турган эди.
Мазкур ер майдонида туман прокурори Отабек Тошматов ташаббуси билан ҳудудга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳудуддаги тадбиркорни жалб этган ҳолда мазкур ер майдонида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спортга жалб этиш ва соғлом авлод қилиб тарбиялаш мақсадида спорт комплекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб қисқа муддатда қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.
Мазкур спорт комплексининг очилиш маросими муносабати билан ўтказилган тадбирда туман прокурори, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.
Мазкур иншоотнинг ишга туширилиши ҳудуд фаоллари айниқса ёшларни янада қувонтирди. Тадбирда сўз олганлар яратилаётган бундай шароитдан бирдек мамнун эканликларини билдирдилар.