Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Китобхон тарбиячи” кўрик танлови ўтказилди.
2022-04-22 21:52:22 376
Қува туманидаги 19-болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Китобхонлик хафталиги” доирасида “Китобхон тарбиячи” кўрик танлови ўтказилди.
Мазкур кўрик танловда туман ҳокими Халимжон Умаров, туман прокурори Отабек Тошматов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зухрахон Алиева, туман ҳокимининг давлат тилида иш юритиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Махмудахон Ботирова, ҳамкор ташкилотлар ва иқтидор ёшлар иштирок этдилар.
Туман ҳокими Халимжон Умаров сўзга чиқиб туманда китобхонликни ривожлантириш, ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш, бу борада амалга оширилаётган ишларни боғчадан бошлаш лозимлиги, бунинг учун эса энг аввало таълим муассасасидаги тарбиячиларнинг китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш борасида сўз юритди.
Кўрик танлов иштирокчилари белгиланган шартлар бўйича ўзаро беллашиб ўзларининг билим, кўникма ва истеъдодларини намоён этдилар. Шунингдек тадбирда мактабгача таълим тарбияланувчилари томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.
Кўрик танлов якунида иштирокчилар ва ғолиблар туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.