Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда

×

 2022-06-08 21:39:04    345

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, жорий йил 16 март куни Президентимиз Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб уларни муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириши, уларга кўмакчи бўлишлари юзасидан қатор топшириқлар берган эди.

Мазкур топшириқлар ижроси, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил май ойи давомида Қува тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан 285 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 48 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритишда, 5 та тадбиркорлик субъектларига E-ijara ААТ дастуридан фойдаланиш бўйича тушунча берилган бўлса, 232 та тадбиркорлик субъектларига қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта,  Президенимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.