Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қува туманидаги “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларида рўйхатда турувчи оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
2022-11-05 23:37:21 319
Қува туманидаги “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида рўйхатда турувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронларининг ер участкалари ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш мақсадида туман сектор раҳбарлари томонидан самарали ишлар амалга оширилди.
Хусусан, тумандаги 18 нафар “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида рўйхатда турувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронларининг ер участкалари ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўланиши лозим бўлган маблағлар беғараз ҳомийлик ва бошқа маблағлар ҳисобидан тўланиши ташкиллаштирилиб, ер участкалари ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.
Туман Ёшлар ишлари агентлиги биносида ўтказилган тадбирда Республика Бош прокуратураси бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурорининг 1-ўринбосари ва туман сектор раҳбарлари иштирокида фуқароларга мазкур гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.