Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда
2023-01-06 09:33:25 263
Туманимизда сектор раҳбарлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудлардаги аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топишда ҳонадонбай ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу бежиз эмас. Зеро, мазкур механизм аҳолининг дардини тинглаш, куз-қиш мавсумида беталофат олиб чиқиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш имкониятини бермоқда.
Қува тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Отабек Тошматов раҳбарлигида ўтказилаётган ўрганишлар натижасида ана шундай эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан аҳоли томонидан кўмир ёнилғиси, суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш, уй-жойларни таъмирлаш ва бошқа бир қатор масалалар ижобий ечим топмоқда.
Вилоят прокурори ўринбосари Мирзобедил Назаров ҳамда туман прокурори Отабек Тошматов ишчи гуруҳ аъзолари билан сектор ҳудудидаги Каттақашқар МФЙда ўтказилаётган ўрганишлар ва амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Сектор раҳбари ташаббуси билан таъмирлаш ишлари олиб борилаётган уй-жойлардаги қурилиш ишлари, аҳоли муаммоларининг ҳал этилиши ўрганилди. Улар билан суҳбатлар ўтказилди.