Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Бахор махалласининг электр таъминоти яхшиланмоқда
2023-03-07 12:33:15 242
Бугунги кунда Қува туманида маҳаллаларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар фақатгина бир мақсадга аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган.
Ана шундай ишлардан бири бугунги кунда тумандаги Бахор маҳалла фуқаролар йиғини амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Бахор МФЙда истиқомат қилувчи аҳолининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида туман электр тармоқлари корхонаси томонидан Қайрағоч ва Учтол кўчаларининг 2 км қисмига СИП кабеллар тортилиб, мавжуд тарнсформаторлар мукаммал таъмирланмоқда.