Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қува туманида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари давом этмоқда
2023-03-07 17:29:20 227
Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Ўзбекистон туманида яқинлашиб келаётган улуғ айём, Наврўз умумхалқ байрами олдидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир қишлоқ ва маҳаллаларда боғ яратиш, юртни обод, янада гўзал гўшага айлантириш борасидаги эзгу ва хайрли ишлар тобора қулоч ёймоқда.
Ана шундай хайрли амаллар бугун туманимизда изчил давом этмоқда. Эзгу акциянинг уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтказилишида туман сектор раҳбарлари ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими асосий ташаббускор бўлди.
Тумандаги масъул корхона ва ташкилотлар, маҳалла фаоллари иштирок этган тадбирда туман сектор раҳбарлари қатнашди.
Лойиҳа доирасида тумандаги йўл ёқалари, кўп қаватли уй-жойлар атрофи, корхона ва ташкилотлар бинолари ҳамда маҳалла гузарларига манзарали дарахтлар ва гул кўчатлари экилди.
Ушбу лойиҳада тумандаги ҳарбий қисмнинг ҳарбий ҳизматчилари ҳам четда турмади. Ҳарбий қисмга қарашли ер майдонларига манзарали ва мевали кўчатлар экишди.
“Яшил макон ” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар давом этмоқда