Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қува тумани Туғруқхона бўлимида мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда.
2023-03-14 10:20:54 251
Қува тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Туғруқхона бўлимидаги холатлар бўйича телеграм ижтимоий тармоқларда “Туғруқхонани “таракан”лар босдими?” сарлавхаси остида чоп этилган мақола юзасидан туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ жойида ҳолат билан танишди.
Қува тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Туғруқхона бўлими 128 ўринга мўжалланган бўлиб шундан Патология пости 40 ўрин, I-туғит пости 30 ўрин, II-туғит пости 30 ўрин, Гинекология пости 28 ўрин мавжуд. Ушбу ўрин жойларда бир йил давомида 11392 нафар хомиладор аёллар даволаниб чиқади. Туғруқхона бўлимида 1 сутка давомида ўртача 10-15 та туғруқлар бўлади.
Мурожаатда келтирилган мавжуд муаммолар юзасидан Қува тумани тиббиёт бирлашмаси ва Туғруқхона бўлими мутасаддилари томонидан Туғруқхона бўлимининг Патология пости хожатхонасини таъмирлаш ишлари бошланди. Ушбу постининг овқатланиш хонасига музлатгич қўйилди ҳамда стол-стулларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари бўлимда белгиланган тартибда дезинфекция ишлари амалга оширилди ва мавжуд муаммолар бартараф этилди.
Шунингдек куз-қиш мавсуми якунлаш арафасида Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш профилактика муассасаларни бахор мавсумида таъмирлаш режалаштирилган. Ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмаси Қон қуюш бўлими ҳамда Марказий шифохона кириш қисмидаги кириш дарвозасини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.