Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ер билан тиллашган қуваликлар
2023-03-14 13:18:03 235
Қуваликлар ҳар бир қарич ерни олтинга тенглаштиришади. Бу бежиз эмас. Сабаби бугун Қува туманида томорқасидан «хазина» топаётган оилалар жуда кўп.
Туманимиз аҳолиси мўжазгина томорқасидан самарали фойдаланиб йилига 3-4 марта ҳосил олиб қўшимча даромад манбаларини яратишмоқда.
Баҳорнинг илк кунларида томорқасидан биринчи ҳосилни йиғиб олиб, иккинчи ҳосилни экишга ер тайёрлаш ва экиш ишлари билан банд бўлишмоқда.
Етиштирилган ҳосил нафақат туманимиз балки вилоятимиз бозорларига етказиб берилиб халқимиз дастурхонига етиб бормоқда.
Туманнинг Кандабулоқ маҳалласидаги аҳоли томорқаларида ҳам ишлар қизғин тус олган. Ҳонадон соҳиблари томорқаларида ташкил этилган иссиқхоналарида сабзовот етиштириб ҳосилни йиғиб олмоқдалар. Томорқасидан йилига 3-4 маротаба ҳосил олаётган дехқонлар 50-60 млн.сўм даромадга эга бўлмоқдалар.