Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми
2023-04-04 15:28:08 209
Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Ҳусусан Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров иштирокида Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги Касб-хунарга ўқитиш маркази биносида “Сайёр қабул” ўтказилди. Ўтказилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува туманидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Мўйдинов, туман прокурори О.Тошматов, туман ИИБ бошлиғи И.Хусанов ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида мурожаатлар масъуллар томонидан жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди.