Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Беш ташаббус олимпиадаси”: Ғалаба маҳалласида шашка бўйича ғолиблар аниқланди
2023-04-06 21:13:00 206
Айни кунларда туманимизнинг ҳар бир маҳаллалари бўйлаб Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида ёшларни спортга бўлган қизиқишини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида бир қатор спорт турлари бўйича оммавий мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Ғалаба маҳалласи ҳудудида жойлашган Westen ўқув марказида ўтказилган мусобақада 3 ёш тоифаси бўйича (16-21, 22-26, 27-30) жами иштирок этган маҳалла ёшлари ғолиблик учун курашдилар. Мусобақа давомида спортчилар топқирликлари, зеҳни, ақл-идрокларини яна бир бор синовдан ўтказишди. Баҳслар қизғин ва муросасиз ўтди.
Мусобоқа сўнгида ғолибликни қўлга киритган ёшлар мусобоқанинг туман босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.