Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилди
2023-04-26 12:58:34 218
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали Қува тумани Хонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ичимлик сувининг лойқалангани юзасидан қилинган мурожаат туман ҳокимлиги ҳамда “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича ҳудуддаги ичимлик сув қудуғининг сув насоси носозлиги сабабли жорий йилнинг 25 апрел кунидан лойқаланиш бошланган. Мутахассислар томонидан ушбу ичимлик суви насоси ўрнида таъмирланиб мавжуд камчилик бартараф этилди ва ҳудуд аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.