Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Қуваликлар пилла ҳосилини териб олишга киришди.

×

 2023-05-08 11:27:17    226

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилда Қува туманида 3164 қути ипак қурти уруғи парваришланади. Бу 183 тоннадан зиёд пилла ҳосилини етиштириш имкониятини беради. Шу мақсадда 2617 нафардан ортиқ аҳоли мавсумий ишларга жалб этилди. Бугун туманда пилланинг илк ҳосилини йиғиштиришга киришилди.

 

Қува туманида ипак қурти парваришлашда узоқ йиллардан буён илғорлик қилиб келаётган Пастки Ҳонобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Матлубахон ая Исақованинг ҳиссаси катта. Моҳир пиллакор жорий йилда ҳам ҳосил теримига биринчилардан бўлиб киришди.

 

Матлубахон ая бу йил 2 қути қурт уруғининг ҳар қутисидан 100 кг гача ҳосил олмоқда.

 

Бу борада ушбу маҳалладаги 76 ёшли Жамилахон ая Орипова ҳам ёшлардан қолишмай илғорли к қилмоқда. Жамилахон ая ҳам 2 қути қурт уруғи парваришлаб, ҳосилни йиғишга киришди. Пиллакор маррани катта олган. Хар қутидан 100 килограммгача ҳосил олишни режалаштирган.