Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2023-05-12 12:15:54 206
Бугун Қува тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ эллигинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда тумандан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, туман сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408 сон қарори ижроси, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат Дастури асосида 2023 йилнинг биринчи чорагида туманда олиб борилган ишлар тахлили ва келгусидаги вазифалар ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоблар берилди.
Шунингдек мазкур йўналишларда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилиб тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор лойиҳалари тайёрланиб, депутатлар томонидан мақулланди ва тасдиқланди.