Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ғўзани зараркунанда ва касалликлардан ўз вақтида ҳимоя қилиш-сифатли ва мўл ҳосил гарови
2023-05-30 14:12:36 209
Қува туманидаги Навоий ММТП ҳудудидаги “Ҳамроли ота” фермер хўжалигида жорий йил пахта ҳосилини етиштиришда зараркунанда ҳашоратларга қарши курашиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда соҳа мутахассислари, олим агрономлар, ўсимликлар карантини давлат инспекцияси туман бўлими мутахассислари, қишлоқ хўжалиги тизимида иш олиб борувчи ташкилотлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этиб, пахта ҳосилини етиштиришда турли зараркунанда ва ҳашоратларга қарши курашиш борасидаги муҳим масалалар хусусида фикр алмашди.
Туманда жорий йилда 5 минг 900 гектар ерга чигит қадалган бўлиб, миришкор пахтакорлар кўзланган ҳосил етиштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг учун мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.
Кўргазмали амалий семинарда ҳар бир фермер ва ҳудудлар кесимида ишни тўғри ташкил этиш, ғўза қатори ораларига ишлов бериш, озиқлантириш, суспензия қилиш хусусида сўз борди.
Айниқса, қишлоқ хўжалигида бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ғўза зараркунандаларга қарши курашиш, кимёвий ва биологик ишловларнинг аҳамияти ҳақида кенг қамровли тушунчалар берилиб, бу борада фермер хўжаликларининг фаолиятлари, мавжуд муаммолар аниқ мисоллар билан таҳлил қилинди. Мутахассислар томонидан пахта зараркунандалари ва бошқа ҳашоратларга қарши курашиш бўйича кимёвий дори воситаларидан фойдаланиш ва тўғри ишлов бериш бўйича тавсия ва таклифлар берилди.