Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда
2023-06-03 18:21:53 223
Аввал хабар берганимиздек вилоят ҳокими томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Бойистон маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида ҳонадонбай ўрганишлар олиб борилмоқда.
Аниқланган камчиликлар вилоят ва тумандан бириктирилган масъул корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳусусан ҳудуддаги 5 нафар ногиронлиги бор фуқаролар томонидан ногиронлик аравачаси ва 1 нафар фуқаро томонидан эшитиш мосламаси билан таъминлаш масаласида қилган мурожаатлари масъуллар томонидан шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, ушбу фуқароларга ногиронлик аравачалари ва эшитиш мосламалари топширилди.
Шунингдек аниқланган муаммолар бугунги кунда ижрога қаратилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.