Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Саховат ва меҳр-оқибат айёми муносабати билан Қува туманида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди
2023-06-27 17:33:54 186
Муборак Қурбон ҳайити арафасида Қува туманида савобли ишлар кўлами янада кенг қулоч ёзди.
Қутлуғ айём муносабати билан туман ҳокимлиги ташаббуси билан навбатдаги хайрли тадбирга қўл урилди.
Инсон қадрини улуғлаш ҳамда муборак байрамни юқори кўтаринкилик билан ўтказиш мақсадида туманда эҳтиёжманд оилаларга арафалик эҳсонлари тарқатилди.
Хайрли тадбир давомида ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “дафтар”ларга киритилган кишилар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатилмоқда.
Бугун Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров ҳонадонларга ташриф буюриб уларни Муборак Қурбон ҳайити билан табриклади. Ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик аравачалари, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари топширилди.
Саховат ва меҳр-оқибат айёми-муборак Қурбон ҳайити арафасида бу каби эзгу амал ва хайрли йўқловлар барча ҳудудларда давом этмоқда.