Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 9 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
2023-09-16 18:03:39 262
Қува туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан аҳолига ажратилган субсидия асосидаги жихозлар етказиб берилмоқда.
Хусусан, Қува тумани Бўстон МФЙ ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан маҳалладаги 9 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун жихозлар етказиб берилди.
Фуқаролар ушбу кўмак ва эътибордан миннатдор бўлиб, ўзларининг самарали фаолиятини давом эттириши ва ушбу ёрдамлар учун Муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдиришмоқда.
Маълумот ўрнида, шу кунга қадар Қува туман бўлими томонидан 350 нафар фуқароларга субсидия асосидаги жихозлар ўз эгаларига етказилди. Барча шаҳар-туманларда бу каби тадбирлар давом этмоқда.