Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2023 ЙИЛ 20 ОКТЯБРЬ КУНИ ҚУВА ТУМАНИ АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТЕХНИКУМИ БИНОСИДА ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАН СУДИ, ПРОКУРАТУРА ҲАМ ИИБ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-10-25 12:00:09 233
2023 ЙИЛ 20 ОКТЯБРЬ КУНИ ҚУВА ТУМАНИ АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТЕХНИКУМИ БИНОСИДА ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАН СУДИ, ПРОКУРАТУРА ҲАМ ИИБ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган тарғибот тадбирида Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди Зафаржон Омонов суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Олий суд Пленумининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, амалиётга жорий этилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, янги қонунга кўра эндиликда судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилаётгани, апелляция ёки кассация инстанциясининг қарори устидан шикоят (протест) бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилаётгани тушунтириб ўтилди.
Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди. Унда 20 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўрилиб, қонуний баҳо берилди.