Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қорақум маҳалласида “Обод ҳонадон”, “обод кўча”, “обод маҳалла” мезонларини амалга ошириш бўйича амалий семинар ўтказилди.
2023-10-28 18:24:06 273
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан Қува туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган Қорақум маҳалла фуқаролар йиғини танлаб олиниб, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.
Дастлаб маҳалладаги мавжуд 1118 та ҳонадонларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида “ҳонадонбай” ҳатловлар ўтказилди. Ўтказилган ҳатлов давомида аҳоли томонидан турли йўналишларда 952 та муаммолар аниқланиб, мазкур муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида “Йўл ҳарита”си ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди.
Бугунги аниқланган камчиликларни ижобий ҳал этиш, маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида амалий семинар ташкил этилди. Вилоятимизнинг Фарғона, Қувасой шаҳарлари ҳамда Тошлоқ ва Фарғона туманларининг сектор раҳбарлари бошчилигида масъул раҳбарлар Қорақум маҳалласига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган банёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.