Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Ободлик йўлида

×

 2023-11-09 10:37:26    204

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, чиқинди полигонлари ҳолатини яҳшилаш, бу жараёнда муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Экологик партияси томонидан эзгу сай- ҳаракатлар амалга оширилмоқда. 
Бу бўйича яқинда Фарғона вилоятида Экологик партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Хамзаев иштирокида бўлиб ўтган жамоатчилик эшитувида ҳам бу борадаги вазифалар белгилаб берилган эди. 
Ушбу ишларнинг амалий давоми давоми сифатида Экологик партия Фарғона вилоят Кенгаши Қува туманидаги Баҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги чиқинди полигонида бўлди. 
Ҳозирда 1 ярим гектар майдондан иборат бўлган мазкур чиқинди полигонга ҳар куни 100 тонна чиқинди олиб келиниб қайта ишланади. Бу эрда чиқиндиларни саралаш бўйича яҳши ишлар ташкил қилинган. 
Чиқинди полигонидаги мавжуд камчиликларни  бартараф этиш бўйича партия мутасадди ташкилотларга ўз тавсия ва таклифларини берди. Шунингдек, полигон ҳудудига эко фаоллар иштирокида дарахт кўчатлари экилди.