Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Қорақум маҳалласида “Конституция ҳафталиги”га старт берилди

×

 2023-12-02 10:40:27    153

PDF юклаш
Чоп этиш


Қува тумани Қорақум маҳалла фуқаролар йиғинида “обод кўча”, “обод ҳонадон”, “обод маҳалла” мезонлари асосида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-йиллиги байрами муносабати билан “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” бош ғояси остида 1-7 декабрь кунлари ҳудудда “Конституция ҳафталиги” эълон қилинди.
Ҳафталик доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув, концерт дастурлари, спорт мусобоқалари ва турли кўрик танловлар ўтказиш белгиланган.
Бугун мазкур ҳафталикка старт берилди ва туман ҳокими, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ёшлар, хотин-қизлар ҳамда турли соҳа вакиллари иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди.
Байрам тадбирлари давом этмоқда. Жараёнлар билан сизларни яқиндан таништириб ўтамиз.