Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Уюшмаган ёшлар ўртасида футбол мусобоқаси ўтказилди

×

 2023-12-04 20:06:54    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Қува тумани Қорақум маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бугун “обод ҳонадон” “обод кўча”, “обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Амалга оширилаётган бундай ислоҳотлардан маҳалла аҳли бирдек мамнун. Уларнинг кайфиятини янада кўтариш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида масъул ташкилотлар томонидан маънавий-маърифий тадбирлар, учрашув, очиқ мулоқотлар, спорт мусобоқалари, концерт дастурлари ва турли ҳил кўрик танловлар ўтказилмоқда.

 

Уларнинг мисоли сифатида ҳудуддаги уюшмаган ёшлар ўртасида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобоқа ўтказилди.

 

Мусобоқада Қорақум маҳалласи ёшлари ва маҳаллага чегарадош 7 та маҳаллаларнинг ёшларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашди.