Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Мурожаат ўрганилди
2023-12-23 15:54:26 165
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали туман марказидаги пиёдалар йўлагида автотураргоҳ ташкил этиб, пул олинаётганлиги юзасидан қилинган мурожаат туман ҳокимлиги ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш юзасидан қуйидагилар маҳлум қилинади.
Ҳусусан туман ҳокимининг 2019 йил 30 май кунги 2623-сон қарорига асосан фуқаро Т.Д.Алижоновга тумандаги Қайқуббод кўчасида жойлашган 50 сотих ер майдонининг бир қисмида жойлашган дам олиш ҳиёбони ҳамда ёдгорликни реконструкция қилиб, қолган ер майдонига ҳизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил этиш ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ер майдони ажратилган.
Қарорга асосан тадбиркор томонидан қарор талабларига асосан, ҳудуддаги ҳиёбон ва ёдгорлик реконструкция қилиниб, ҳудудда ободонлаштириш ҳамда пиёдалар йўлагини асфальтлаштириш ишлари амалга оширилган.
Лекин бу тадбиркорга мазкур пиёдалар йўлагини автотураргоҳ сифатида фойдаланиш ҳамда тўлов йиғиш ҳуқуқини бермайди ва бунинг учун тадбиркорда хеч қандай ҳуқуқий хужжат мавжуд эмас.
Шунга асосан туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорга хеч қандай меъёрий хужжатларсиз тўлов пуллари йиғиш мумкин эмаслиги, йиғилган тақдирда хайдовчиларга чек тақдим этилиши ва тушумлар банк ҳисоб рақамига кирим қилиниши зарурлиги тушунтирилди.
Шунингдек тадбиркор келгусида ҳолатлар қайта такрорланган тақдирда белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан огоҳлантирилди.
Ижтимоий тармоқда блогерлик фаолиятини олиб борувчи фуқарога мазкур тадбиркорнинг қўл остида фаолият олиб борувчи ишчи ҳодим томонидан қўполлик қилинганлиги юзасидан қилинган мурожаат юзасидан ҳозирда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасига асосан хужжатлар расмийлаштирилаётганлигини маълум қилинди.