Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми
2024-01-24 12:10:44 224
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслахатчиси ўринбосари, Президент Халқ қабулхонаси раҳбари У.И.Мухаммадиевнинг 22.01.2024 йил кунги 16-3-122-сонли топшириғига асосан жойларда сектор раҳбарлари томонидан белгиланган жадвал асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида “Сайёр қабул”лар ўтказиш белгиланган.
Шу мақсадда бугун 1-сектор ҳудудидаги Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Халимжон Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува тумани Халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман ДСИ раҳбарлари билан биргаликда фуқаролар иштирокида “Сайёр қабул” ўтказдилар.
Ўтказилган қабул давомида фуқаролар томонидан 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Билдирилган мурожаатларнинг 41 таси тегишли масъулларни жалб этган ҳолда жойида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қилган мурожаатларни қисқа муддатларда ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.