Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Фермер хўжаликларига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан мурожаат етказилди

×

 2024-03-31 14:39:40    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Фермер хўжаликларига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан мурожаат етказилди 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади. 
Бугун туман ҳокими Халимжон Умаров бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан ҳар бир ҳудуддаги фермер хўжаликлари иштирокида амалий семинар ўтказилиб, давлатимиз раҳбарининг 29 март кунги видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳамда устувор вазифалар юзасидан мурожаат етказилди.  
Ҳусусан дала четларига дарахт экиш, токзорлар ташкил этиш, мевали, манзарали ва тут кўчатлари экиш, туманимизни боғ ичидаги кўркам бир гўшага айлантириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги таъкидланди.
Мақсадимиз эса ягона-Ватанимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшиш