Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳудудларда аҳоли муаммолари ва томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.
2024-04-04 12:16:04 163
Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Халимжон Умаров сектор ҳудудидаги Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, фуқароларнинг яшаш шароитлари, уларнинг муаммолари ҳамда томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ҳудуддаги кам таъминланган, ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳонадонларга ташриф буюриб мавжуд муаммолар тингланди ва уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экспортбоп, ҳаридоргир экинларни экиш, томорқани қўшимча даромад манбайига айлантириш ва юқори даромад олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам ўрганилди.
Ҳудуддаги кам таъминланган оилалар, якка ёлғизлар, ногиронлиги бор фуқароларнинг томорқаларида агротехник тадбирларни амалга ошириш, уларни бепул уруғ, минерал ўғит ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди