Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қува тумани ҳокими ёшлар билан учрашди
2024-04-04 20:55:49 138
Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Халимжон Умаров сектор ҳудудидаги Акбаробод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи бевосита туман ҳокимига бириктирилган ёшлар билан учрашди.
Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилиб туман ҳокими ёшлар билан биргаликда ифторлик қилди.
Ёшлар билан суҳбатлашиб уларнинг қизиқишлари, муаммо ва таклифлари тингланди. Ҳар бир ёшларнинг муаммолари ва таклифлари назоратга олиниб, уларга амалий ёрдам бериш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликларини йўлга қўйиш, ривожлантириш бўйича келишиб олинди.