Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокимининг навбатдаги “Сайёр қабули” ўтказилди.
2024-05-06 18:47:38 122
Жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш мақсадида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари томонидан жойларда жисмоний ва юридик шахслар иштирокида доимий сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.
Ҳусусан бугун туман ҳокими Халимжон Умаров сектор ҳудудидаги фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш мақсадида Чилон маҳалла фуқаролар йиғинида қабул ўтказди.
Ўтказилган қабул давомида ҳудуддаги фуқаролар томонидан 20 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, ушбу мурожаатларнинг 18 таси масъулларни жалб этган ҳолда жойида ижобий ҳал этилди.
Жумладан моддий ёрдам ҳамда имтиёзли кредит олиш истагини билдирган ишсиз фуқаролар, айниқса ҳотин-қизларга туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар томонидан чорва ҳайвонлари топширилди.