Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромад ҳажмини аниқлаш

×

 2024-05-29 09:43:32    111

PDF юклаш
Чоп этиш


☝️ Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромад ҳажмини аниқлаш
       Бир ойлик ўртача даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига оила томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
 (https://lex.uz/docs/5688101#5692061)       ➖ меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;       ➖ мулкий даромадлар;       ➖ олинган алиментлар. Бунда, фуқаро томонидан тўланган алиментлар суммаси оиланинг жами даромадидан чиқариб ташланади;       ➖ якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;       ➖ пул тушумлари, шу жумладан, чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзолари ва бошқалардан олинган пул ўтказмалари суммаси. Бунда хорижий валютада олинган пул ўтказмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Ягона реестр» АТ томонидан электрон маълумот олинган кундаги белгиланган курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобга олинади;      ➖ Ариза берувчи ва оила аъзосининг ҳар бир корхона устав фондидаги улуши, бироқ меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади.      ➖  қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашганлик учун шахсга тўланган меҳнат ҳақи;      ➖  субсидияларни олган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;      ➖  томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритишдан олинган даромад;      ➖  чорва моллари ва паррандалари мавжуд бўлган фуқароларга ҳисобланадиган норматив даромадлар;      ➖ Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
       Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар амалда ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунига қадар).
     ‼️  «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар оиланинг даромади таркибига киритилмайди.