Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона вилояти Кува тумани бўйича 2023 йилда “Ташаббусли бюджет” доирасида ғолиб бўлган лойиҳаларда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
2024-07-01 18:40:02 263
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5072-сонли қарори” га асосан Қува туманида 2023 йил “Ташаббусли бюджет” 1-мавсумида Ташаббусли бюджет лойихасининг натижаларига кўра, туман бўйича ғолиб бўлган 8 та “Энг кўп” овоз тўплаган лойихаларни молиялаштириш қиймати 9 млрд 736 млн сўмни ташкил этган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10-апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш хамда фаол махаллаларни кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарорига асосан, тумандаги 15 та хар бири 2 минг тадан ортиқ овоз тўплаган лойихаларни хам ғолиб деб топилиб 16 млрд 660 млн сўм қўшимча маблағлар ажратилган.
Натижада 2023 йил 1-мавсум “Ташаббусли бюджет” лойихасида ғолиб бўлган жами 23 та лойихага 26 млрд 396 млн сўмлик маблағлар ажратилган.
Шундан,
-Қурилиш-таъмирлаш бўйича 20 та таклифларга 22 млрд 650 млн.сум;
-Жиҳоз харид қилиш бўйича 3 та таклифларга 3 млрд 600 млн.сўм.
Бугунги кун ҳолатига мазкур жами 23 та лойиҳалардан 23 тасида қурилиш-таъмирлаш, жихозлаш ишлари якунланган.
Жумладан;
1.Катта Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Жийдалимозор” қабристонини тўлиқ тартибга келтириш тадбирлари учун 7207 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда пудратчи “Фар Пойдевори” МЧЖ томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
2.Тахтакўприк маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Тиббиёт бирлашмасини том қисмига қуёш панеллари ўрнатиш учун 6725 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда таъминотчи “MAT`W PROJECT STORY” МЧЖ томонидан ҳозирда қуёш панеллари олиб келиниб ўрнатиш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
3.Катта Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган махалла гузарига ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил этишга ёшлар маданият маркази барпо этиш учун 6035 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда пудратчи “XONOBOD SERVIS TA`MIR” МЧЖ томонидан хозирда қурилиш таъмирлаш ишларини якунланган.
4.Турк маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Қува туман касб-ҳунар мактаби ўқувчилар турар жойида ювиниш хоналарини таъмирлаш, Хожатхона ички ва ташқи қисми тўлиқ таъмирлаш, Спорт майдончасидаги асфалт ва бетон қоришмали майдон ўрнида замонавий мини стадион қуриш учун 5820 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 190 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда пудратчи “Намуна Гранд лойиха қурувчи” МЧЖ томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган хозирда обеъктни фойдаланишга топширилган.
5. Қорақум МФЙ худудидаги Қорақум кўчаси, Зартепа кўчаси, Қалмоқ кўчаларини ички йўлларини 3 км асфалтлаштириш учун 5979 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда MAIN ROAD МЧЖ томонидан ҳозирда асфалтлаштириш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
6.Катта Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғини худуди жойлашган спорт майдончасини бўш турган қисмига спорт зали қуриш учун 5730 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “Шухрат Қурилиш таъмирлаш” МЧЖ томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган.
7. Қалинпўстин МФЙ худудидаги Қалинпўстин кўчаси 1000 метр, Дорбоз махалла 2000 метр асфалтлаштириш учун 4821 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “Фар Куркам Водий” ХК томонидан ҳозирда асфалтлаштириш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
8. Каттақишлоқ МФЙ худудидаги 3200 метр ички кўчаларни асфалтлаштириш учун 4459 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “Мухаммад Файз” МЧЖ томонидан ҳозирда асфалтлаштириш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
9. Янги Хаёт МФЙ худудидаги 26 мактабга замонавий типдаги қўшимча 1 этажли 7 хонадан иборат янги бино қуриш учун 4099 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “Универсал Проект Сервис” х/к томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишларини якунланган хамда фойдаланишга топширилган.
10.Бўстон МФЙ ҳудудидаги 101-сонли оилавий поликлиникага қўшимча бино қуриш учун 4042 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “XONOBOD SERVIS TA`MIR” МЧЖ томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш якунланган ва фойдаланишга топширилган.
11. Толмозор МФЙ худудидаги 23-Мактабгача таълим муассасасининг спорт зали, ошхона ва мусиқа залларини капитал ремонт қилиш ҳамда ёзги ўйингоҳ қуриш учун 3913 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “BRESBEN AUS” МЧЖ томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишларини якунланган.
12.Олтинариқ МФЙ худудидаги Баркамол кўчасини 2000, Ислохат кўчасини 1000 метр қисмига асфалт ётқизиш учун 3032 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “GLOBAL MAXSULOT” МЧЖ томонидан ҳозирда асфалтлаштириш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
13. Гулистон МФЙ худудида ички кўчаларни асфалтлаштириш учун 3026 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “Янги замон курувчиси” МЧЖ томонидан ҳозирда асфалтлаштириш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
14.Гулистон МФЙ худудида жойлашган 37-сон умумтаълим мактабини замонавий электрон доскалар ва ўқув жихозлари билан таъминлаш учун 2668 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда "Кува Ногиронлар Жамияти Мебеллари" МЧЖ, “Vodiy kapital tamir“ x.к, L-AMUR МЧЖ лар билан харид қилиш шартномаси тузилган ва замонавий электрон доскалар ва ўкув жихозлари тўлиқ мактабга олиб келиниб кирим қилинган ва фойдаланишга топширилган.
15.Бахор МФЙ худудида жойлашган 39-мактаб филиалининг биноси мукаммал таъмирлаш учун 2573 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “Фарғона Ором” МЧЖ томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
16. Қува туман Тошкент МФЙ худудидаги 9-мактаб ўқув биносини жорий таъмирлаш учун 2324 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 100 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “Намуна Гранд лойиха қурувчи” МЧЖ томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
17.Қорақум МФЙ худудидаги Мозортаги, Рўзиқул, Терактаги кўчаларни 3 км асфалтлаштириш учун 2230 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “Янги замон курувчиси” МЧЖ томонидан ҳозирда асфалтлаштириш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
18. Қува туман Чилон МФЙ худудига 4 дона электр трансформатор ўрнатиш (7000 метр электр линияси бетон таянч устунлари билан) учун 2200 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 110 млн сўм маблағ
йўналтирилган хамда “LEADER HORSE” МЧЖ томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган.
19.Қува тумани Ифтихор МФЙ Дренаж кўчасига янги ичимлик суви қазиб чиқариш тармоқ тортиш учун 2088 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 650 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “TEXNO GEO STROY” МЧЖ томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган.
20.Қува тумани Қақир МФЙда жойлашган 40-сонли мактабни таъмирлаш учун 2066 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “Намуна Гранд лойиха қурувчи” МЧЖ томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
21. Қува тумани Чилон МФЙдаги 18-умумий ўрта таълим мактаби худудига усти ёпиқ суний чим билан қопланган мини футбол майдони (ювиниш хонаси ва 20 кишилик мухлислар учун ўтириш жойи билан бирга) барпо этиш учун 2064 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 146 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “Борболик обод Олтиарик” Х.К томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган
22.Қува тумани Давлат архиви биносини том қисмини таъмирлаш ва реконструксия қилиш учун 2047 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 800 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда “STROY FARG`ONA INVES” МЧЖ томонидан ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланган ва фойдаланишга топширилган.
23. Катта Дехконобод МФЙ худудида жойлашган Қува тумани 8-умумтаълим мактабидаги 7 та хонасига замонавий хона жихозлари хамда электрон доска билан
таъминлаш учун 2010 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда "Кува Ногиронлар Жамияти Мебеллари" МЧЖ, “WORLD MARKET GENEROSITY“МЧЖ L-AMUR МЧЖ лар билан харид қилиш шартномаси тузилган ва замонавий электрон доскалар ва ўкув жихозлари тўлиқ мактабга олиб келиниб кирим қилинган ва фойдаланишга топширилган.
2023 йил "Ташаббусли бюджет" жараёни 2 босқичи бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5072-сонли қарори” га асосан Қува туманида 2023 йил “Ташаббусли бюджет” 2-мавсумида Ташаббусли бюджет лойихасининг натижаларига кўра, туман бўйича ғолиб бўлган 6 та “Энг кўп” овоз тўплаган лойихаларни молиялаштириш қиймати 7 млрд 780 млн сўмни ташкил этди.
Шундан,
-Қурилиш-таъмирлаш бўйича 5 та таклифларга 6 млрд 460 млн.сум;
-Жиҳоз харид қилиш бўйича 1 та таклифларга 1 млрд 320 млн.сўм.
Бугунги кун ҳолатига Ташаббусли бюджет” 2-мавсуми буйича 6 та ғолиб лойиҳалардан 6 тасида қурилиш-таъмирлаш, жихозлаш ишлари якунланган.
Жумладан,
1. Чилон маҳалла фуқаролар йиғини ички кўчаларини асфалтлаштириш учун 6497 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 320 млн сўм маблағ йўналтирилган ва Фарғона йул қуриш-таъмирлаш МЧЖ томонидан ҳозирда асфалтлаштириш якунланган.
2. Чилон МФЙ худудидаги кўчаларга 16000 метрга 50 мм 2 ли сип электр кабеллари линияси тармоғларини тортиш ва худуддаги 30 дона 10 кв линияли бетон таянч устунларини янгилаш ва қуёш панелли кўча чироқлари ўрнатиш учун 6265 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 320 млн сўм маблағ йўналтирилган ва ҳозирда Пудратчи Фаргона курилиш курки МЧЖ томонидан курилиш ишлари якунланган.
3. Қува тумани 48-умумий ўрта таълим мактабини синф хоналарини замонавий электрон доскалар ҳамда ўқувчилар учун стол столлар, парталар ва мебел жихозлари билан жихозлаш учун 6176 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 320 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда NUTQ VA SADO MCHJ билан харид килиш шартномаси тузилган ва замонавий электрон доскалар ва ўкув жихозлари тўлиқ мактабга олиб келиниб кирим қилинган ва фойдаланишга топширилган.
4. Қува тумани Байналминал МФЙдаги Хожибек кўчасини ички йўлларини 3 км қисмини асфалтлаштириш учун 6122 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 300 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда Фарғона йул қуриш-таъмирлаш МЧЖ томонидан асфалтлаштириш ишлари якунланган.
5. Чилон МФЙ Орифбой кўчасига янги сип 50 мм 2 ли электр кабел тармоғи тортиш ва 10 квли тармоқларни янгилаш учун 5990 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 200 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда Пудратчи "Фаргона автомат расчет"хусусий корхонаси томонидан курилиш ишлари якунланган.
6. Каттақишлоқ МФЙ Янги чеклар 1- км Қўрғонча 500-метр, Латок бўйи 500-метр, Шахмат 700-метр, Тол кўча 300-метр қисмини Эни 3.5 метр, узунлиги 3 км қисмини асфалтлаш учун 5916 та овоз тўпланиб ғолиб деб топилган, 1 млрд 320 млн сўм маблағ йўналтирилган хамда Фарғона йул қурилиш УФК МЧЖ томонидан ҳозирда асфалтлаштириш ишлари якунланган.
Ушбу юқоридаги ишларни амалга ошириш Кува тумани бўйича 2023- йилда “Ташаббусли бюджет” дастури буйича фуқаролар ташаббуси жамғармасидан 29 та ғолиб лойихага 34 млрд 176 млн сўм маблағлар йўналтирилди.