Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми!
2024-09-28 09:47:02 82
Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахслар шунингдек ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров томонидан Қақир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува тумани Халқ қабулхонаси мудири Мудилжон Мўйдинов, Туман сектор рахбарлари ва ҳоким ўринбосарлари ва масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда коммуникация тармоқларини яхшилаш, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид 36 та мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида 28 та мурожаатлар масъуллар томонидан жойида ижобий ҳал этилиб, 3 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этган 5 та мурожаатлар белгиланган тартибда назоратга олиниб, қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди
Шунингдек қабул давомида тумандаги ёшлар иштирокида учрашув ҳам ўтказилди. Учрашувда ёшлар томонидан ишга жойлаштириш, субсидия маблағлари ҳисобидан дастгоҳ олиш ҳамда тўлов контрактларини тўлаб бериш юзасидан билдирган муаммолари масъуллар томонидан жойида ҳал этилди