Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январь кунги “Оилавий тадбиркорликни ривожалнтириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-39-сонли
2024-10-09 12:13:10 123
Ассалому алайкум, Тумандошлар!
Мухтарам юртбошимизнинг 2023 йил 31 январь кунги ПҚ-39-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожалнтириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисида қарорлари қабул қилинди.
Мазкур қарорда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, маҳалларда кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш борасидаги тадбирларини тизимли равишда давом эттириш мақсад қилиб олинди.
Туманимиз иш ўринларини ташкил қилишда қуйидаги молиявий инструментлардан фойдаланилади. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тижорат банклари томонидан барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2024 йилда 63,0 млрд.сўмдан ортиқ кредит ресурс маблағлари йўналтирилади.
Шундан, Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 23,9 млрд.сўм, Аҳолини бизнесга жалб қилиш йўналишида 32,5 млрд.сўм, Бизнесга биринчи қадам лойиҳаси бўйича 6,8 млрд.сўмни ташкил қилади.
Мазкур қарор ижроси бўйича, Қува туманида жорий йилнинг январ-сентябр ойларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 19 млрд 500 млн.сўм кредит ресурслари ажратилиб сектор ва маҳаллалар кесимида тақсимлаб олинди.
Жумладан,
1-секторга 5 млрд 700 млн.сўм; 3-секторга 4 млрд 200 млн.сўм;
2-секторга 5 млрд 100 млн.сўм; 4-секторга 4 млрд 500 млн.сўм.
Жорий йил январ-сенятбр ойлари давомида 5 473 нафар жисмоний ва юридик шахслардан жами 137 млрд 458 млн.сўм имтиёзли кредитлар олиш учун аризалар келиб тушган.
Шундан, қарор талабларига мувофиқ 2.853 нафар жисмоний ва юридик шахсларга жами 45 млрд 250 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилиши учун ҳоким ёрдамчилари томонидан ижобий хулосалар берилган.
Ижобий тавсияномага асосан 1.553 нафарига жами 25 млрд 233 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Ажратилган кредитлар натижасида 2 203 нафар аҳоли даромадли иш билан таъминланди ва шундан 176 та доимий даромадга эга бўлган оилалар камбағаллик тоифасидан чиқарилди.
Йил якунига қадар мазкур қарор ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида, юридик ва жисмоний шахсларга жами 30,0 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилишини, бунинг натижасида жами 2 500 дан зиёд фуқароларни бандлигини таъминлашни режалаштирганмиз.
Аҳоли бандлиги таъминлаш бўйича
Қува туманида 65 та маҳалла фуқаролар йиғини, уларда 48 985 та хонадонлар ҳамда ушбу хонадонларда 275,0 минг.дан зиёд фуқаролар истиқомат қилади.
Иқтисодий фаол аҳоли сони 113 717 нафарни, иш билан банд аҳоли сони 105 658 нафарни (шундан, расмий секторда 34 846, норасмий секторда 70 812 нафар) ташкил этади. Ишсизлар сони 2 867 нафар, ишсизлик даражаси 4,1 %.
Жорий йилда иқтисодий нофаол аҳолидан меҳнат бозорига кириб келувчилар 4 120 нафарни, шунингдек, битирувчилар (мактаб ва КХКМ)
3 211 нафар ва миграциядан кайтадиганлар 974 наафрни ташкил этиши кутилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб жорий йилда 21 816 нафар аҳоли бандлигини таъминлашни режалаштирганмиз.
Доимий – 5 998 та, Мавсумий – 12 268 та, Вақтинчалик – 3 550 та. |
Жумладан:
Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига –
1 456 та;
Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик ҳисобига – 6 200 та;
Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида – 13 437 та;
Қурилиш соҳасида – 723 та;
Режага асосан январ-сентябр ойлари давомида жами 19 437 нафар аҳоли бандлиги таъминланди (режага нисбатан 89,1 %).
Жумладан,
Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига – 975 нафар;
Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик ҳисобига – 5642 нафар;
Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида – 12 235 нафар;
Қурилиш соҳасида – 585 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.