Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Қува тумани ҳокими УмаровХалимжон Комиловичнинг 2025-2030 йилларда Қува туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича АХБОРОТИ

×

 2024-11-11 15:43:12    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар!

          Ҳурматли сессия иштирокчилари!

 

Авваламбор жорий йилнинг 27 октябр куни ўтказилган депутатлик сайловларида туман аҳолисини муносиб ишончини қозониб, туман Кенгаши депутати мақомига эришганларингиз билан самимий табриклайман ва фаолиятингизда мувофаққиятлар тилайман.

 

Ҳурматли сессия иштирокчилари.

 

Сўнги йилларда муҳтарам Юртбошимиз томонидан мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларда аҳоли учун муносиб шарт-шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим қарор ва қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Давлатимиз рахбарининг жорий йилнинг 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ташрифи, қолаверса Қува туманида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишида Қува туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш, инфратузилма объектларини ташкил этиш орқали туман қиёфасини ва иқтисодиётини тубдан ўзгартириш, бунинг натижасида аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида 2025-2030 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқдик.

Қува туманида аҳоли сони 274 мингдан ортиқ бўлиб, шундан иқтисодий фаол аҳоли сони 113 минг 700 нафарни, иш билан банд аҳоли сони 105,6 минг нафарни, ишсизлар сони эса 5,9 минг нафарни ташкил этади.

Бугунги кунда тумандаги тадбиркорлик субъектлари сони 5 171 та бўлиб, шундан 3 751 та кичик бизнесни, 1 420 та якка тартибдаги тадбиркорликни (ЯТТ), 2 таси йирик субъектлардир

Туман иқтисодиёти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (мева-сабзавот, гулчилик, кўчатчилик, узум, полиз, чорвачилик, паррандачилик), ишлаб чиқариш (енгил саноат, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари саноати), ҳунармандчилик (дурадгорчилик), сайёҳлик туризми, савдо ва хизмат кўрсатишнинг бошқа соҳаларига ихтисослашган.

Ҳурматли депутатлар!

Дастлаб туманнинг 2024 йилдаги асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларига тўхталиб ўтсам.

Туманда 2024 йилнинг январ-сентябр ойлари мобайнида, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми - 548,0 млрд сўмни (105,4 %) аҳоли жон бошига 2,0 млн сўм, қишлоқ хўжалиги – 2 трлн 117 млрд сўмни (107,6%), аҳоли жон бошига 7,7 млн сўм, хизмат кўрсатиш ҳажми –
598,9 млрд сўмни (110,9 %), аҳоли жон бошига 2,2 млн сўм, қурилиш-пудрат ишлари – 339,0 млрд сўмни (97,0 %), аҳоли жон бошига 1,2 млн сўмни ташкил этди.

Жорий йил якуни билан туманда саноат ҳажмини – 872,6 млрд сўмга (107,0 %), аҳоли жон бошига 3,2 млн.сўм, қишлоқ хўжалиги ҳажмини –
2 трлн 988 млрд сўмга (103,7 %), аҳоли жон бошига 10,9 млн сўм, хизматлар ҳажмини – 1 трлн 143,0 млрд сўмга (112,2 %), аҳоли жон бошига 4,2 млн сўм, қурилиш ишлари ҳажмини400,3 млрд сўмга
(101,0 %), аҳоли жон бошига 1,9 млн сўмга етказиш режалаштирилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб 2025-2029 йиллар давомида, қиймати
188 млн 900 минг доллар миқдоридаги жами 465 та инвестиция лойиҳаларини ишга туширишни режалаштирганмиз. Бунинг ҳисобига эса 4 492 та янги иш ўринлари яратилади.

Соҳалар кесимида таҳлил қилганда саноат йўналишида қиймати
79,3 млн доллар бўлган жами 195 та лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 1 887 та янги иш ўринлари, хизмат кўрсатиш йўналишида қиймати 68,0 млн долларга тенг бўлган жами 167 та лойихаларни амалга ошириш натижасида 1 617 та ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишида қиймати 41,6 млн доллар бўлган жами 102 та лойихаларни амалга ошириш натижасида 988 та янги иш ўринлари яратилади.

Юқоридаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига қуйидаги натижаларга эришилади:

Жумладан,

Ишлаб чиқариш қуввати 872,6 млрд.сўмдан, 2 трлн 51 млрд.сўмга, Экспорт хажми 73,6 млн.доллардан, 231,2 млн.долларга етказилади ва импорт ўрнини босувчи 25,2 млн доллар қийматидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

         Қува туманида 2020 йилда саноат корхоналари сони 214 тани ташкил этган. Ушбу корхоналарда йилига 665,0 млрд сўм миқдоридаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

         Ўтган беш йил давомида яъни бугунги кунга келиб корхоналар сони
599 тага етказилди. Биргина жорий йилнинг январ-сентябр ойлари мобайнида ушбу корхоналар томонидан жами 548,0 млрд сўмга тенг бўлган турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Йил якунида эса ушбу кўрсаткич 872,6 млрд сўмга етказилади.

2030 йилга бориб туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини трлн 52 млрд сўмга етказиш режалаштирилган. (108,1 %)

Ушбу кўрсаткичга эришиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилади. Келгуси беш йилда қиймати 79 млн 300 минг долларга тенг бўлган 195 та янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилади. Бунинг ҳисобига 1 887 та янги иш ўринлари яратилади.

 Жумладан:

- Тўқимачилик саноатида, умумий қиймати 49 млн 100 минг доллар бўлган 106 та янги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 1 162 та иш ўринлари яратилади;

- Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида қиймати 21 млн
900 минг долларга 
тенг 47 та лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 485 та иш ўринлари яратилади;

- Озиқ-овқат саноатида қиймати 8 млн 300 минг долларга  тенг 42 та янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 240 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, тумандаги “Турк”, “Турк-1”, “Турк-2”, “Турк-Ёшлар” ва “Тошховуз” кичик саноат зоналаридаги бўш турган ер майдонлари ва лотларга янги лойиҳалар жойлаштирилади.

2020 йилда туманда экспортёр корхоналар сони 32 та бўлиб, ушбу корхоналар томонидан йилига 31,4 млн долларга тенг маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 19 та хорижий давлатга экспортни амалга оширган.

Ўтган 5 йилда тизимли амалга оширилган ишлар натижасида экспортёр корхоналар сони 45 тага етказилди. Биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса 69,8 млн долларга тенг экспорт ишлари амалга оширилди.

Жумладан,

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича – 61,5 млн.доллар;

Саноат маҳсулотлари бўйича – 8,3 млн.доллар.

Йил якуни билан экспорт хажмини 73,6 млн доллар миқдорига етказишни режалаштирганмиз.

Келгуси беш йилда туманда (2025-2029 йиллар) экспортёр корхоналар сони 60 тага етказилиб, қўшимча 15 та хорижий давлатларга саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинади, экспорт хажми эса 231,2 млн долларга етказилади.

Туманда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурлари доирасидаги ишларни тизимли ташкил этилиши натижасида жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи якунлари бўйича хизматлар ҳажми 598,9 млрд сўмни ташкил этди. (110,9 % аҳоли жон бошига 2,2 млн.сўм. Жорий йил якуни билан хизматлар хажми 1 трлн 143,0 млрд.сўмга етказилиши белгиланган (112,2 %).

Хизматлар соҳасини янада ривожлантириш мақсадида
2025-2030 йиллар давомида қиймати 68,0 млн долларга тенг янги 167 та инвестиция лойиҳаларини ҳамда қиймати 28,0 млрд сўм бўлган 1032 та микролойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Мазкур лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига туманда 4 800 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, “К-савдо” электрон платформаси орқали 400 дан ортиқ кичик хизмат объектлари аукцион савдоларига чиқарилади.

Юқоридаги ишларнинг амалга оширилиши натижасида 2030 йилда хизматлар хажми 2 трлн 895 млрд сўмга етказилади ва аҳоли жон бошига 9 млн 406 минг сўмни ташкил этади.

Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун:

- Саноат ҳажмини 1,5 баробарга (2 трлн 100 млрд.сўм), қишлоқ хўжалиги ҳажмини 1,3 баробарга (5 трлн 700 млрд.сўм), хизматлар  ҳажмини 2,0 баробарга (2 трлн 900 млрд.сўм) ва қурилиш ишлари ҳажмини 1,5 баробарга ошириш (977 млрд.сўм) режалаштирилган.

Жорий йил учун маҳаллий бюджетга жами 116 млрд 667 млн сўм режа белгиланган бўлиб, бугунги кун холатига кўра 84 млрд 567 млн сўм миқдорида маблағлар ундирилган (72,5 %).

Келгуси беш йилда маҳаллий бюджет даромадларини 1,3 баробарга ошириш, 160,2 млрд сўм миқдоридаги маблағларни маҳаллий бюджетга тушириш режалаштирилган.

2024 йилда ташаббусли бюджет лойиҳаси бўйича туманда жами
29 та лойиҳалар ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларга маҳаллий бюджет ва бошқа қўшимча манбаалар ҳисобидан жами 38 млрд 700 млн сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

Жумладан,

Ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирларга-10 млрд
880,0 млн.сўм;

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш тадбирларига-8 млрд.сўм;

Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш тадбирларига
6 млрд 617 млн.сўм;

Маҳаллада умумий фойдаланишда бўлган бошқа объектларга-6 млрд 440 млн.сўм;

Бошқа тадбирларга - 6 млрд 800 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

Ушбу йўналишга келгуси 2025-2029 йиллар давомида жами
259,5 млрд сўм миқдорида маблағлар ажратишни режалаштирганмиз. Ушбу маблағлар ҳисобидан биринчи навбатда фарзандларимизни сифатли таълим олишлари учун замонавий шароитлар яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш ишлари амалга оширилади.

         Ҳурматли депутатлар!

         Туманда 2024-йил бошида ишсизлар сони 8 059 нафарни, ишсизлик даражаси 7,1 %ни ташкил этган Жумладан, 3 721 нафар ўрта ва олий ўқув юртларининг битирувчилари, хориждан қайтиши кутилган 6 720 нафар мигрантлар, муддатли ҳарбий хизматдан қайтиши кутилган 230 нафар, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилиши кутилган 60 нафар фуқаролар ҳамда ҳозирда мавжуд бўлган 8 059 нафар ишсизларни ҳисобга олган ҳолда 18 790 та янги иш ўринларига эҳтиёж мавжуд бўлган.

         Юқоридагиларни инобатга олиб 2024 йил давомида 21 816 нафар аҳоли бандлигини таъминлашни режалаштирилиб, жорий йилнинг январ-сентябр ойлари мобайнида жами 18 397 та янги иш ўринлари яратилди.

         Жумладан:

         -Инвестициялар маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳисобига–723 та;

         -Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик ҳисобига – 6 424 та;

         -Қишлоқ ҳўжалиги соҳасида – 10 655 та;

         -Қурилиш соҳасида – 595 та.

Келгуси 2025-2030 йиллар мобайнида битирувчи ёшларнинг меҳнат бозорига кириб келиши, мигрантларни хориждан қайтиши ва мавжуд ишсизларни инобатга олиб 50 мингдан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланади. Бунинг натижасида ишсизлик даражаси 3,5 % гача туширилади.

         Ҳурматли депутатлар ва сессия иштирокчилари.

         Туманда жами 76 та умумий ўрта таълим муассасалари мавжуд (67 та мактаб, 9 та хусусий мактаб). Ушбу мактабларда 3 515 нафар малакали педогоглар 43 601 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бермоқда. Мактаблар қуввати 1,3 коэффициентни, битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичи 33,2 %ни ташкил қилмоқда.

         2025-2029 йиллар давомида таълим сохасини ривожлантириш мақсадида бир қатор тизимли ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

         Жумладан, 16 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади, мактаблардаги 300 дан ортиқ маънан эскирган компютерлар замонавий компютерларга алмаштирилади. 20 та мактаблар ўқув-лаборатория жиҳозлари, мебел ва спорт анжомлари билан таъминланади.

         Юқоридаги ишлар натижасида қўшимча 6 мингдан зиёд янги ўқув ўринлари яратилиб, мактаблар қуввати 1,3 дан 1,1 коэффицентга туширилади.

Туманда 2025-2030 йилларда янги 6 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 10 та ДХШ асосидаги болалар боғчалари барпо этилади ва қамров кўрсаткичлари 95,1 фоизга етказилади.

2025-2030 йиллар давомида тумандаги 5 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борилиши, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Тиббиёт муассасаларни рақамлаштириш, рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улуши оширилади.

2025-2029 йилларда тиббиёт муассасаларини 375 та компютер жамламалари билан таъминланади.

Ҳурматли депутатлари, сессия иштирокчилари!

Ўтган йиллар давомида аҳолини уй-жой билан таъминлаш, коммуникация тармоқларини янгилаш, автомобил йўллари инфратузилмасини яхшилаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Ҳусусан жорий йилда туман ахолисини уй-жой билан таъминлаш мақсадида Турк ҳамда Тахтакўприк маҳалла фуқаролар йиғини худудларида 4 та 5-7 қаватли 104 хонодонли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди.

2025-2030 йиллар давомида Ғалаба, Гўзал, Турк ва Қақир маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 1550 хонадонли, 36 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

2019-2024 йиллар давомида туман аҳолисининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 44.2 % дан 55.8 % га етказилган, ушбу йиллар давомида 25 та МФЙда 98 км узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилди, 16 та сув иншоотлари қурилди, натижада 42 минг аҳоли ичимлик сув билан таъминланди.

2025-2030 йиллар давомида 322 км узунликдаги ичимлик сув тармоғини тортиш ва 5 та сув иншоотини қуриш эвазига аҳолини ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 55.8 % дан 96 % етказиш режалаштирилган.

2019-2024 йиллар давомида туманда жами бўлиб 370 км узунликдаги ички йўллар асфалтлаштирилди.

2025-2029 йиллар давомида 65 та МФЙ ҳудудидаги 75 та ижтимоий соҳа объектларига олиб борувчи 537,3 км узунликдаги ички йўллар холати яхшиланади.

Жорий йилнинг баҳор мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда 561 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

 2025-2029 йиллар давомида 3,5 минг манзарали дарахтлар ва буталарни экиш натижасида “Яшил майдон”ни 25 % дан 45 % га етказиш режалаштирилди.

Туманда туризимни ривожалнтириш мақсадида “Каркидон” сув омбори атрофида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 780 гектар ер майдонларида “Uz-segang” МЧЖ томонидан қиймати 6 млн доллар (шундан, 4 млн доллар тўғридан тўғри инвестиция, 2 млн доллар хорижий кредит) бўлган экотуризм зонаси ҳамда 100 гектар ер майдонида узумзор ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳаларни ишга тушириш натижасида қўшимча 90 та доимий 110 та мавсумий иш ўринлари яратилади, 5 млрд сўм миқдорида бюджетга маблағлар туширилади.

 

Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!

 

Асосий мақсадимиз туманимизни ижтимоий-иқтисодий соҳада янада ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, уларга етарли даражадаги турмуш шароитларини яратиш, қишлоқларимиз инфратузилмасини янада яхшилаш ва бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширишдир.

Бош мақсадимиз туманимизни хар жиҳатдан вилоятимизда, қолаверса мамлакатимизда етакчилар қаторига олиб чиқиш. Бу борада барчамиз ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, бор куч-ғайратимизни сафарбар этсак кўзлаган мақсадимизга албатта эришамиз.

 

Эътиборингиз учун раҳмат.